ДУНЁ 

Францияда сўз эркинлиги ҳамма учун эмас…

 “Амнести интернешнл” ташкилотининг Европа бўйича тадқиқотчиси Марко Перолине Франция президенти Эммануэл Макронни сўз эркинлиги баҳонасида олиб бораётган сиёсатини танқид остида олди. Перолине ёзган “Макроннинг Франциясида сўз эркинлиги фақат айримлар учун” сарлавҳали мақола “Ньюсуик” нашрида эълон қилинди.    Тадқиқотчининг фикрича, Макрон ва унинг ҳукумати Самюэл Пати исмли ўқитувчининг ўлдирилишига франциялик мусулмонларга туҳматларни кўпайтириш орқали жавоб қайтарди. Қолаверса, ҳукумат сўз эркинлигини қўллаб-қувватлашини даъво қилган ҳолда бу эркинликка ҳужум уюштирмоқда.“Масалан, ўтган ҳафтада француз полицияси тўрт нафар ўн ёшли болани бир неча соат давомида “терроризмни оқлаш”да гумон қилиб сўроққа тутди”, – дея ёзади Перолини.…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Оғабек Собиров: «Кимларнингдир шеърини айтишим керак бўлди. Айтмадим. Ҳаммаси шундан бошланди» (ВИДЕО)

Ўзбекистон халқ артисти, Хоразм булбули Оғабек Собиров IntervyuTV канали ҳамда “Дарё” интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист, блогер Феруз МУҲAММAД ташкиллаштирди. Ушбу интервьюда Оғабек Собиров кўплаб ойдинлик киритилмаган мавзулар ҳақида очиқчасига гапириб берди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Алламжонов Ортиқхўжаевнинг танқидига жавоб берди: «Пичоқни олдин ўзингга ур» (ВИДЕО)

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг волонтёрлар ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди.  

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади? /// Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Ҳеч қаерда ишламайдиган шахсдан қанча алимент ундирилади? Агар алимент тўловчи ишламайдиган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. 📌 Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. 💰 Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин .

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Улгуржи бозорда ёнғин содир бўлди

17 ноябрь оқшомида Андижон туманидаги улгуржи озиқ-овқат бозорида ёнғин содир бўлди. Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳодисадан бозор ичидаги 20та дўкон зиён кўрган. Маълум қлиинишича, ёнғин соат 21:50да бошланган. Ўтни ўчириш учун 15та ёнғин ўчириш экипажи жалб қилинган. Соат 22:30да ёнғин ўчирилган. «Табиий офат пайтида инсонлар орасида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли бир неча юз квадрат метр майдон ёнғиндан сақлаб қолинди», – дейилади ФВБ ахборотида.

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ 

2021 йилда Россия қанча хорижий ишчиларга рухсат бериши маълум бўлди

Россия бош вазири Михаил Мишустин 2021 йилда хорижий ишчиларнинг рухсат этилган улушини тасдиқловчи фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий-ахборот расмий интернет-порталида жойлаштирилган. Янги рўйхатда, меҳнат муҳожирлари одатда иш билан банд бўлган қатор иқтисодий фаолият турлари учун ёлланиб ишлайдиган хорижий ишчилар улушига аниқлик киритилган. Жумладан, келгусида хорижий ишчиларнинг рухсат берилган қисми ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш соҳасида, ҳамда сабзавот етиштириш ва мебел тайёрлаш ишларида банд бўладию Бундай субъектларда фойдаланиладиган бундай ишчиларнинг улуши умумий ишчилар сонининг 50%ини ташкил этиши мумкинлиги белгиланган. Қурилишда бу миқдор 80 %ни, қуруқликдаги йўловчилар транспортида, шу жумладан, юк ташиш транспортида ҳам…

Ko'proq o'qing