ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 68 000 нафардан ошди

2020 йил 5 ноябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 009 (+77) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
— 68 нафари Тошкент шаҳрида,
— 9 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар:
— Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар,
— Андижон вилоятида 9 нафар,
— Бухоро вилоятида 7 нафар,
— Жиззах вилоятида 9 нафар,
— Навоий вилоятида 4 нафар,
— Наманган вилоятида 8 нафар,
— Самарқанд вилоятида 4 нафар,
— Сирдарё вилоятида 6 нафар,
— Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
— Хоразм вилоятида 12 нафар,
— Тошкент шаҳрида 73 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 65 254 (+142) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 176 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Tegishli xabarlar

Leave a Comment