ДУНЁ 

Франция Эрдўғанга таҳдид қилди!

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Франция ва унинг раҳбариятига қарши кескин баёнотларини қоралаб, санкциялар қўлланиши мумкинлигини тан олди.

«Президент Эрдўған энди мунтазам равишда кескин баёнотлар бермоқда, ҳатто нафратини ҳам яширмаяпти», деди Франция ташқи ишлар вазири.

«Бу нафақат Францияга қарши қаратилган, балки бу борада Европада бирдамлик мавжуд ва биз Туркиянинг бундай мантиқдан воз кечишини қатъий талаб қиламиз», деб давом етди Ле Дриан.

Шу билан бирга, вазир «Европа Иттифоқининг 27 аъзосининг давлат ва ҳукумат раҳбарларини бирлаштирган Европа Кенгаши Туркия ҳукуматига қарши зарур чораларни кўришга қарор қилди» деб таъкидлади.

Унга кўра, агар Туркия томони ўз позициясини ўзгартирмаса, Франция босим ўтказишни бошлайди ва санкциялар қўллайди.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment