ЖАМИЯТ РУКУНСИЗ 

«ҚОПЧЎНТАК»

ёхуд одатга айланган иллат

Бу шу кунларда бўлган воқеа. Бироқ, ўша қонимиздаги андиша ва истиҳола туфайли жой номлари ва исмларни сир тутишга қарор қилдик. Келгусида бу «қусури»миздан албатта, воз кечамиз. Бутунлай…

Хуллас, Қарши шаҳридаги туғруқхоналардан бирида кесарово йўли билан чақалоқ дунёга келди. Айтиш керакки, шу кунларда бу туғруқхонада талотўп. Чунки, мавжуд бошқа бундай муассасаларга таъмир ва бошқа сабаблар билан ҳомиладор аёллар қабул қилинмаяпти. Шундай бўлгач ҳолатни тасаввур қилиш қийин эмас.

Бундай вазиятни эса айрим «қопчўнтак» туғруқхона ходимлари ўзларига мослаштириб олишган. Демак, кесарево йўли билан дунё келган чақалоқ кўп «меҳнат» талаб қилган – чўнтакка кирадигани ҳам кўпроқ бўлиши керак-да. Шунданми улар чўнтакларини одатдагидан каттароқ ва чуқурроқ тикиб олганлар. Ва бир четидан ушлаб очганча қаршингизда пайдо бўлишади. Қолаверса, бу ерда одам кўплигидан эътибор ҳам ўзига яраша. Чақалоққа жой етса, онасига етмайди, онасига етса, чақалоққа…

Аслида-ку фарзанд туғилса суюнчи беришнинг ёмон томони йўқдир. Аммо буни иллат даражасига чиқариб, сўнг одатга айлантиришнинг ёмонлиги бор. Шу кунларда Қаршида таваллуд топганларга, уларнинг ота-оналарига эса сабр тилаймиз (ҳаво иссиқлиги назарда тутилаяапти).

М.САМАНДАРОВ.

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment