МИШ-МИШ ЭМИШ РУКУНСИЗ 

ЁНАЁТГАН КОМБАЙН

   ёхуд масъулиятни, ҳушёрликни унутган ким?

Ғалла ўрим-йиғими кўп жиҳатдан аҳамияти катта мавсум. Ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб олиш бир томон бўлса, уни ёнғиндан асраш бир томон. Сабаби ғалла пишгач ёнғинга жуда сезгир бўлиб, биргина учқун гектарлаб майдонни кулга айлантириш учун кифоя.

Кеча Ғузор тумани ғалла далаларидан бирида сиз суратда кўриб турган ҳолат – комбайн ва ғаллага ўт кетди. Юқори нархдаги, ҳозирги кунда ниҳоятда зарур бўлган техника – комбайнни ёнгани-ку бир сари, аммо анчагина майдондаги ғалланинг ёнгани бир сари бўлди.

Тасдиқланмаган манбаларга кўра, ёнғиндан ҳеч ким зарар кўрмаган ва унинг келиб чиқиш сабаблари номаълум. Балки комбайннинг техник носозлиги сабаб ушбу нохуш ҳодиса юз бергандир. Бу энди мутахассисларнинг иши. Кузатиб боринг, тафсилотлар тез орада.

С.ШУКУРОВА

Tegishli xabarlar

Leave a Comment