ЖАМИЯТ СПОРТ 

РАСМАН: БАХТИЁР АШУРМАТОВ «СУРХОН» ЖАМОАСИ БОШ МУРАББИЙЛИГИНИ ТАРК ЭТДИ

«Сурхон» жамоасини шу кунгача бошқариб келган тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига кўра «Сурхон» жамоаси бош мураббийлигини тарк этди. «Сурхон» жамоасини шу кунгача бошқариб келган тажрибали мутахассис Бахтиёр Ашурматов ўз аризасига кўра «Сурхон» жамоаси бош мураббийлигини тарк этди.  Шу ўринда, «Сурхон» футбол клуби маъмурияти тажрибали мутахассис билан дўстона ҳайрлашди ва Бахтиёр Азамовичнинг кейинги фаолиятига омадлар тилаб қолди. 31-июль куни Ўзбекистон Суперлигаси 15-тур доирасида «Бунёдкор» билан бўлиб ўтадиган баҳсга жамоани «Сурхон» U-21 жамоаси бош мураббийи Владимир Андреев тайёрлайди. Манба : «Сурхон» ПФК матбуот хизмати

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

«ВОДАВОЗ» «СПАРК»НИ ҚИСИБ ҚЎЙДИ

 Қарши шаҳрининг гавжум ҳудудларидан бири “Қарши” чойхонаси ёнида яна бир кўнгилсиз ҳодиса рўй берди. 29 июль куни соат 18.30 ларда ичимлик суви ташишга мослашт ирилган “ЗИЛ” оқ “Спарк”ни йўл ўртасида бордерга қисиб қўйган. Жабрланганлар йўқ. З.НОСИРОВА

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Ҳоким ўринбосарини ёқиб юборишга уринган тадбиркор қаерда? Бош прокуратура ойдинлик киритди

Яккабоғ туман ҳокимининг ўринбосарига бензин сепиб ёқиб юборган тадбиркор Баҳриддин Исомов Тошкентдаги 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳа ёт Шамсуддинов матбуот брифинги чоғида маълум қилди. 21 июль куни Б.Исомов ЎзР ЖПКнинг 221-моддасига мувофиқ ҳибсга олинган эди. Келгуси куни у суд-психиатрия экспертизасидан ўтиш учун Тошкентга юборилган. «Айни вақтда у биринчи тергов изоляторида. Ҳозирда у 15 кунлик карантинда. Тергов натижасида ҳаммаси аниқ бўлади», – деди Шамсуддинов.  Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни тадбиркор Баҳриддин Исомов олдиндан огоҳлантирмасдан ва товон пулини тўламасдан кредит маблағлари ҳисобига қурилган икки қаватли дўкон ва…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Касби туманининг ишдан бўшатилган ИИБ бошлиғига нисбатан текширув давом этмоқда

Қашқадарё вилояти Касби тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Чори Кўчаровга нисбатан текширув давом этмоқда. Бош прокуратура Ахборот хизмати бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов матбуот-брифингида шу ҳақда маълумот берди. Журналистлардан бири Касби тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Чори Кўчаров вазифасидан бўшатилган экан, унга нисбатан прокуратура идоралари суриштируви қайси босқичда эканига қизиқди. «Мен куни кеча, Қашқадарё вилояти прокурор ўринбосари билан айни масалада гаплашдим. Жиноий иш очилганми, йўқми, қизиқдим. Унинг айтишича, текширув ҳамон давом этмоқда. Қонунчиликда энг кам суриштирув 10 кун қилиб белгиланган. 10 кундан сўнг, (жиноий иш қўзғатиш масаласи) маълум бўлади», – деди…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

ҲУКУМАТ ҚАРОРИ: ҚАМАШИ ТУМАНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг “2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди: 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбаларининг асосий кўрсаткичлари; 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида саноат йўналишида амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати; 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати; 2019-2020 йилларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

ҚАШҚАДАРЁ ИШСИЗЛИК ДАРАЖАСИ ЭНГ ЮҚОРИЛАР ҚАТОРИДА

2019 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар тарқатди. Билдирилишича, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида энг юқори ишсизлик даражаси қайд этилди – 9,4 фоиз, энг кам кўрсаткич эса – Тошкент шаҳрида (7,7 фоиз). Бандлик тизимида иқтисодиётнинг расмий секторида банд бўлганлар сони ўсгани ва норасмий сектордаги бандликнинг камайганлиги кузатилмоқда, дейилади вазирлик маълумотида. Хусусан, иқтисодиёт соҳаларида банд бўлганларнинг умумий сони 13 408,4 минг кишига етди, бу 2018 йилнинг январь-июнь ойларидаги кўрсаткичга қараганда 1,4 фоизга кўпроқдир. Бунда иқтисодиётнинг расмий секторида банд бўлганлар сони…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Яккабоғдан эксклюзив интервью. Вилоят ҳокими: “Биздан ҳам хатолик ўтди”

Қашқадарё вилоят Яккабоғ тумани дейилса, бугун дунёнинг энг чеккасидаги одам ҳам биладиган, “Ҳоким ўринбосари нима бўлди экан?” “Тадбиркорнинг тақдири нима бўлди экан?” деб сўрайдиган бўлди. Миллионларнинг эътиборида турган Яккабоғ туманига, олдин туман маркази бўлган Яккабоғ қишлоғига бордик. Энг аввал кўзимиз тушган нарса шу бўлди-ки, Яккабоғ улкан қурилиш майдонига айланган, бир тарафда йўлсозлар йўлларни кенгайтириб, текислаб, асфальтлашга тайёрлашмоқда, бир тарафда электромонтёрлар ёғоч симёғочларни бетонига алмаштириб, янги сим тортмоқда. Бир тарафда кўприклар тузатилиб, ариқлар кавланса, бир тарафда усталар кўча юзидаги уйларни таъмирлашмоқда. ‒ Яккабоғда ҳақиқий бунёдкорлик ишлари кетмоқда, ‒ деди бизни кутиб олган…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

ҚАРШИДА ЯНГИ НОДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТ? ШУНАҚАСИНИ ЭШИТГАНМИСИЗ? БУ ЁЛҒОН, БУ ФИРИБ!

Қарши шаҳридаги 15-мактаб ёнбоши, фаолият кўрсатмаётган дўконми, яна аллақандай иншоот эшигида эълон ёзилган. Аллақандай университетга ҳужжат қабул қилинмоқда. Қабул ҳайъати ҳам шу ерда. Бу манзарани кўпчилик кўрган, эшитган, аммо эътибор бермаган. Қуйида бу ҳолатга ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев аниқлик киритилиб, тўлиқ изоҳ берилган. Демак, танишамиз. “Жуда кўпчилик хабар йўллаб, Қарши шаҳрида очилган янги нодавлат университет ҳақида маълумот беришимни сўрашмоқда. Олинган хабарларга кўра, Қарши шаҳрида «Халқаро ижтимоий-иқтисодиёт университети» нодавлат таълим муассасаси очилгани эълон қилиниб, жуда кўпчиликдан ҳужжатларни қабул қилишмоқда экан. Ҳужжат топшириш пуллик – 101.365 сўм! Ташкилотчилар барча келган абитуриентларга бу университет…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ МУРОЖААТ 

ШАЙХАЛИ, “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ: ОБОДЛИК ФОНИДАГИ ВАЙРОН МАҲАЛЛА

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида ободончилик, бунёдкорлик ишлари авжида. Айниқса, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида энг чекка ҳудудларда ҳам кириб бориб, аҳоли учун қулай инфратузилма юзага келаётгани қувонарли. Қарши шаҳридаги Шайхали шаҳарчаси ҳам шаҳарнинг чекка ҳудудларидан бири. Тан олиш керак, йиллар давомида бу ҳудуд эътибордан четда бўлиб келди. На аҳоли дарду ташвиши эшитилди, на бирор муаммо ҳал этилди. Аммо Шайхали шаҳарчаси 2018 йилда “Обод маҳалла” дастурига тушганлигини эшитиб, биз жуда хурсанд бўлдик. Чунки, дастур асосида маҳалламиз тамомила янги қиёфа касб этиши, шароитлар яхшиланиши кутилаётган эди. Ишлар қизғин бошланди. Даставвалига…

Ko'proq o'qing
РУКУНСИЗ 

“NEXIA” “SPARK”НИ УРИБ ЮБОРДИ

    Йўл ҳайдовчидан доимо ҳушёрликни талаб этади. Кундузими, тундами фарқи йўқ. Айниқса, чорраҳаларда доимо қоидаларга риоя этиш лозим. Сиз суратда кўриб турган манзара Қарши шаҳридаги марказий кўчалардан бири, “Қарши” чойхонаси ёнидаги чорраҳада содир бўлган. 26 июль куни соат 21.30 ларда шу атрофдагилар икки машинанинг тўқнашувидан содир бўлган гурсиллаш овозини эшитиб дарҳол эътиборни шу томонга қаратдилар. Гувоҳларнинг таъкидлашича, “айб” “Nexia”да бўлган. Кўриниб турганидек, икки машинанинг ҳам олд қисми яхшигина пачоқланган. Хайриятки, жабрланганлар йўқ. Йўловчилар ва ҳайдовчилар йўлда эҳтиёткорликни унутманг! Зулайҳо НОСИРОВА.

Ko'proq o'qing