ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

Ўзбекистонда ОТМлар учун 1 Гбит/секунд тезликдаги интернет тарифлари чиқарилди

Университетлар учун 1 Гбит/секунд тезликдаги интернет тарифлари чиқарилди. Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида «Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари Алишер Зафаров маълум қилди. «Ижтимоий соҳа объектларини оптик толали Интернет билан таъминлаш вазифаси олдимизга қўйилган эди. Бу йил шу топшириққа биноан 10 154 та мактаб, 5 781 та мактабгача таълим муассасаси ва 3,5 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш объекти қамраб олинди. Жорий йил охиригача республикада мавжуд мактабларнинг 78 фоизини Интернет тизимига улаш кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш ва мактабгача таълим объектларини алоқа линияларига улаш ишлари эса йил якунига қадар 100 фоиз кўрсаткичда…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ ТЕХНОЛОГИЯ 

«UzAuto Motors» билан боғлиқ ҳолатни тўхтатишнинг битта йўли бор — Антимонополия қўмитаси /// «UzAuto Motors» билан боғлиқ ҳолатни тўхтатишнинг битта йўли бор — кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш. Агар рақобат бўлса, уларни текширишга ҳам ҳожат қолмайди. Рақобатнинг ўзи ҳаммасини жой-жойига қўяди.

«Ҳисоб-китобларимизга нисбатан шубҳамиз йўқ, биз ўз фикримизда қоламиз». Монополияга қарши кураш қўмитаси «UzAuto Motors» билан боғлиқ суд қарорига изоҳ бераркан, шу фикрни билдирди. «Биз суд қарорини ҳурмат қиламиз, бироқ ҳисоб-китобларимизга нисбатан шубҳамиз йўқ, ўз фикримизда қоламиз. Суд қарори устидан берилган апелляция расмиятчилик учун қилинаётгани йўқ», деди қўмита раиси ўринбосари Бекзод Умматов. «UzAuto Motors» билан боғлиқ ҳолатни тўхтатишнинг битта йўли бор — кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш. Агар рақобат бўлса, уларни текширишга ҳам ҳожат қолмайди. Рақобатнинг ўзи ҳаммасини жой-жойига қўяди. Агар шу нарса ҳал бўлмаса, «UzAuto Motors» ишини ҳар…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

Zoom асосчисининг бойлиги бир кунда 3,1 млрд долларга камайди

Zoom видеоалоқа сервиси акциялари нархи тушиб кетиши натижасида миллиардер Эрик Юаннинг бойлиги бир кун ичида 3,1 млрд долларга камайди. Сешанба куни Zoom Video Communications ZM акциялари нархи 15,06 фоизга арзонлашди. Компаниянинг 15 фоиз улушига эгалик қилувчи Юаннинг бойлиги миқдори 17,9 млрд долларга тушиб қолди. Учинчи чорак давомида Zoom 777,2 млн доллар даромад қилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 367 фоизга кўпдир. Аммо Zoom тўртинчи чоракда даромад ўсиши секинлашиб, 329 фоизни ташкил этиши мумкинлигини тахмин қилганидан сўнг инвесторларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Бундан ташқари, улар компания акциялари асл нархидан ортиқча…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

Speedtest: жаҳон интернет тезлиги рейтингида Ўзбекистон позицияси яхшиланди /// Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам 6 та поғонага кўтарилди – 131-ўриндан 125-ўрингача.

  Шу муддатда интернет тезлиги 10 Мбит/сониядан юқори кўрсаткичларга ўсди ва республикамиз 16 позицияга кўтарилди. Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам 6 та поғонага кўтарилди – 131-ўриндан 125-ўрингача.  

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ТЕХНОЛОГИЯ 

Хакерлари Россияга ҳужум уюштирди. Мақсад нима?

Шимолий Корея хакерлари Россия Федерациясининг ҳарбий ва саноат ташкилотларига қарши бир нечта ҳужумларни уюштиришди, деб ёзади Коммерсант киберхавфсизлик бўйича мутахассисларга асосланиб. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳужумлар ортида Шимолий Кореянинг Kimsuky хакерлар гуруҳи турган. Ҳужум 2020 йил баҳорида содир бўлган, аммо айбдорлар ҳақидаги маълумотлар бугун маълум бўлди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, хакерлар аэрокосмик компаниялар фаолияти тўғрисида махфий маълумотларни олишга интилишган. Бунинг учун улар зарарли почта хабарлари, шу жумладан ижтимоий тармоқлардан фойдаланганлар. Газетанинг ёзишича, ҳужумга учраган компаниялар орасида «Ростеc» ҳам бор. Aхборот хавфсизлиги билан шуғулланадиган «Ростеc»нинг шўба корхонаси бўлган РТ-Информ ушбу маълумотни рад этмади ёки…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ТЕХНОЛОГИЯ 

Кеча бир қатор мамлакатларда Instagram ишламай қолди

Бир қатор мамлакатларда Instagram ижтимоий тармоғи ишламай қолди. AҚШ, Россия, Буюк Британия ва бошқа бир қатор Европа мамлакатларидаги фойдаланувчилар ижтимоий тармоқ ишидаги узилишлардан шикоят қилишмоқда. “Aксарият фойдаланувчилар «Instagram»ни юклаб бўлмаётганидан шикоят қилдилар. Баъзи шикоятлар эса ижтимоий тармоқ ва веб-сайтга кириш билан боғлиқ муаммолар ҳақида эди”, дейилади муаммо тавсифида. Қўшма Штатлардаги ҳолат ҳақида 4,2 мингдан ортиқ фойдаланувчи хабар берган ва Буюк Британиядаги Instagram иши тўғрисида 1,2 мингдан ортиқ шикоят келиб тушган.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

Наҳотки: Ўзбекистон АҚШдан интернетни блоклайдиган технологияларни сотиб олганми?

Ўзбекистон АҚШнинг Sandvine Inc. компаниясидан интернет трафикни бошқарадиган технологияларни сотиб олган. Ушбу технологиялар интернетни цензура қилишда ҳам ишлатилиши мумкин, дейилади Bloomberg хабарида. Асосан интернет трафигини бошқаришга мўлжалланган компаниянинг қурилмалари сўнгги йилларда интернетда цензура ўрнатиш мақсадида ҳам ишлатилган. Бу давлатлар қаторига Жазоир, Афғонистон, Озарбайжон, Миср, Иордания, Қувайт, Покистон, Қатар, Россия, Судан, Таиланд, Туркия, БАА ва Ўзбекистон каби мамлакатлар киради, деб ёзади Bloomberg Sandvine компаниясининг бир нечта собиқ ва амалдаги ходимлари ҳамда компания ҳужжатларига асосланиб. Sandvine технологиялари юқори даражадаги интернет маълумотларининг давлатларга кириб келиши ва чиқиб кетишини бошқаради. «Пакетларни чуқур текшириш» (deep packet inspection) деб номланадиган қурилма…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан судга мурожаат қилди /// Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг UzAuto Motors компаниясидан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш тўғрисидаги қарори кўриб чиқилади. Маълум қилинишича, суд иши 2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

UzAuto Motors компанияси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси томонидан компанияга асоссиз оширилган нархларни бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатмасини ўз ичига олган қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди. Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг UzAuto Motors компаниясидан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш тўғрисидаги қарори кўриб чиқилади. Маълум қилинишича, суд иши 2 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

«Ўзкомназорат» Telegram’да тарқатилаётган зарарли файллар ҳақида маълумот берди

Сентябрь ойи бошида “Telegram”даги каналлар ва гуруҳларда фотосурат файлига ўхшаш зарарли илова тарқалгани, интернет фойдаланувчилари бу каби файлларни юклаб олиб ўрнатиши оқибатида, қурилманинг дастурий таъминотига зарар етиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Уларда ушбу файл очилганидан кейин сматрфон ёки компьютердаги маълумотлар ўғирлаб олиниши мумкинлиги, тизим ишламай қолиши ёки бошқа техник хатоликлар юз бериши ҳақида огоҳлантирилганди. Ўзкомназорат инспекцияси ахборот хизматининг маълум қилишича, SCR кенгайтмали файллар орқали турли дастурларни яратиш мумкин. Одатда, SCR файллар уларни яратган тегишли дастурнинг ижро қилувчи файл скриптлари ҳисобланади. SCR файлни очиш тизимда муайян буйруқлар рўйхатининг амалга оширилишига сабаб…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ТЕХНОЛОГИЯ 

Робот ясаб 22 ёшида «Шуҳрат» медали олган ихтирочи – вазир ўринбосари Олимжон Тўйчиев билан суҳбат /// Ўзбек тилини тушунувчи илк робот ихтирочиси фан ва техника соҳасини, айниқса, робототехника соҳасини ёшлар ўртасида кенг кўламда оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Ўзбек тилини тушунувчи илк робот ихтирочиси фан ва техника соҳасини, айниқса, робототехника соҳасини ёшлар ўртасида кенг кўламда оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун «Шуҳрат» медали билан тақдирланган. Батафсил: 

Ko'proq o'qing