СПОРТ 

КЛУБЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ-2019: Хавининг шогирдлари чорак финалда

Қатарда старт олган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида мезбонлар Янги Каледония вакилларини мағлубиятга учратди. “​Барселона”​нинг собиқ футболчиси Хави қўл остида тўп сураётган “Ал Садд” клуби ўтиш ўйинида Янги Каледониянинг «Иенген Спорт» клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўлланма олди. Аслида ўйиннинг асосий вақтида кучлар тенг келди – 1:1. Қўшимча вақтда эса майдон эгаларининг омади келди ва рақиблар дарвозасига яна иккита гол киритишиб, ҳисобни ўз фойдаларига ҳал этишди. “Ал Садд” энди «Монтеррей» (Мексика) клубига қарши мусобақанинг чорак финал босқичида иштирок этади.   «АЛ САДД» – «ИАНГЕН»ИЕНГЕН СПОРТ» – 3:1    Голлар:…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ СПОРТ 

Путин WADA’нинг қарорига ўз муносабатини билдирди

Фото: REUTERS/Charles Platiau/Pool «Норманд шакли»даги музокаралардан сўнг, Парижда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия президенти Владимир Путин Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитасининг россиялик спортчиларни тўрт йил муддатга барча йирик халқаро мусобақаларда иштирок этишдан четлатиш тўғрисидаги қарорига изоҳ берди. Путин бу қарорни Олимпия хартиясига зид деб атади, сабаби WADA ижроия қўмитаси томонидан қўлланилган жазо «жамоавий характерга эга» ҳамда бу хартия билан тақиқланган. Шунга кўра, Путин Спорт арбитраж судига WADA қарори бўйича шикоят билан чиқишга асос бор, деб ҳисоблайди. «Россия Миллий олимпия қўмитасига ҳеч қандай эътирозлар йўқ. Агар унга эътироз бўлмаса, унда…

Ko'proq o'qing
СПОРТ 

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Наманган шаҳридаги “Паҳлавон“ спорт саройида стол тенниси бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган юздан зиёд теннисчилар иштирок этди. Мусобақанинг яккалик баҳсларида Зоҳид Кенжаев ва Римма Гуфранова барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. И.Султонов ва А.Носирхўжаев жуфтлиги ўғил болалар, Р.Гуфранова ҳамда Р.Хўжаева жуфтлиги хотин-қизлар ўртасида мамлакат чемпионига айланди. Аралаш жуфтлик беллашувларида З.Кенжаев ва К.Холиқова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шунингдек, чемпионат доирасида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан мураббийлар…

Ko'proq o'qing
СПОРТ 

“Барселона” ёш ҳужумчиси билан янги шартнома имзолади

Каталонияликлар клубида шу йил дебют қилган ва ўзининг чиройли ҳаракатлари билан мухлислар ёқимтойига айланиб улгурган 17 ёшли Ансу Фати “Барселона” билан янги келишувга эришди. Бу ҳақда “Барселона” расмий сайти маълум қилди. ​Шартномага кўра, ёш ҳужумчининг товон пули 100 миллион евродан 170 миллион еврога оширилди. Агар футболчи асосий жамоанинг тўлақонли аъзосига айланса, бу сумма 400 миллион еврога ўзгаради. Битим муддати 2022 йилнинг 30 июнига қадар амалда бўлади ва ўзаро келишувга кўра Фати яна икки мавсум жамоада ҳаракат қилиши мумкин бўлади.​ Таъкидлаш жоизки, 16 ёшу 321 кунлик пайтида асосий жамоада дебют қилган Ансу “Барселона”…

Ko'proq o'qing
СПОРТ 

Месси олтинчи “Олтин тўп”ини қўлга киритди

Бироз аввал Франция пойтахти Париж шаҳрида France Football нашри томонидан анъанавий тарзда топшириб келинаётган “Олтин тўп” соврини ўз эгасини аниқлаб олди. Оқшомнинг дастлабки мукофоти “Kopa Trophy” бўлиб, у “21 ёшгача бўлган йилнинг энг яхши футболчиси”га топширилди. 2019 йилда “Аякс” билан Нидерландия чемпиони, Нидерландия Кубоги соҳибига айланган, шунингдек, собиқ клуби билан Чемпионлар Лигаси яримфиналига етиб борган, миллий терма жамоа билан эса Миллатлар Лигаси финалига чиққан Маттейс де Лигт мазкур совринга эга чиқди. Де Лигтга мукофотни қўлга киритишда Жейдон Санчо (Англия, “Боруссия” Д) ҳамда Жоау Фелиш (Португалия, “Атлетико” М) рақиблик қилди ва якунда…

Ko'proq o'qing
СПОРТ 

Роналду яна бир рекорд сари бормоқда

“Ювентус” форвардининг “Атлетико”га қарши учрашувда майдонга тушиши, бу – унинг еврокубоклар тарихидаги 175-баҳси бўлди. Шу тариқа, португалиялик тўпурар “Милан” таркибида 174 беллашувда ҳаракат қилган Паоло Малдинининг “қизил-қоралар” билан қайд этган натижасидан илгарилаб кетди ва иккинчи поғонага кўтарилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур рўйхатни 188 та ўйин билан “Порту” дарвозабони Икер Касильяс бошқариб келмоқда. Маълумки, испаниялик посбон еврокубокларда асосан “Реал Мадрид” таркибида майдонга тушган. Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду еврокубоклар тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди, унинг ҳисобида 130 та гол бор.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ СПОРТ 

“Пахтакор” стадиони бўйича расмий баёнот

“Пахтакор” стадиони ўрнида янги стадион қурилиши клуб режаларидан ўрин олган”, деб ёзмоқда клуб матбуот хизмати. “Айни пайтда стадионнинг янги кўриниши қандай бўлиши аниқланмоқда, тақдим қилинган лойиҳалар орасидан бирини танлаб олиш жараёни кетмоқда. Сайтимизда эълон қилинган тендердан сўнг 20 га яқин компаниялар ўз таклифларини билдиришган. Стадион ФИФАнинг охирги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли охирги қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади. Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион пойтахтимиз марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади.…

Ko'proq o'qing
СПОРТ 

Евро—2020 мусобақасига муддатидан аввал йўл олган жамоалар сони 16 тага етди

14—16-ноябр кунлари 2020-йилги Европа Чемпионати саралаш босқичининг 9-тур учрашувлари ўтказилди. Мазкур турдан сўнг Евро—2020 мусобақасига муддатидан аввал йўлланма қўлга киритган жамоалар сони 16 тага етди. Россия, Белгия, Италия, Полша, Испания ва Украина терма жамоалари қаторига Туркия, Францийа, Англия, Чехия, Шветсия, Финляндия, Австрия, Германия, Нидерландия ҳамда Хорватия қўшилди. Маълумот учун, навбатдаги Европа Чемпионати 2020-йилнинг ёзида минтақанинг 12 та мамлакатида ўтказилади. 24 жамоа иштирок этадиган мусобақага 30-ноябр куни Бухарестда қуръа ташланади. Евро—2020 финалига Лодондаги “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади. 17—19-ноябр кунлари саралаш босқичининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади ва шундан кейин барча иштирокчи…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ СПОРТ 

Ўзбекистонда VAR тизими 2021 йилдан жорий этилади

2021 йилдан футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида видеотакрорлардан фойдаланиш жорий этилади. Бу ҳақда «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида келтирилган. Ҳужжатда қайд этилишича, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш масаласи ҳам киритилган. Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб, халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш…

Ko'proq o'qing
СПОРТ 

Ўзбекистон терма жамоаси йиғинини етти нафар футболчи тарк этди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралашидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинларга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Аввалроқ ноябр ойидаги йиғинларга 32 нафар футболчи жалб қилинган эди. Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг бир нечта ўйинчи терма жамоа сафини тарк этди. Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов ва Аброр Исмоилов Олимпия терма жамоаси билан БААдаги халқаро мусобақага йўл олди. Шунингдек, Акбар Исматуллаев, Сардор Мирзаев, Санжар Шоаҳмедов ва Ҳумоюн Муртазоев каби футболчиларга мураббийлар штаби томонидан жавоб берилди. Маълумот учун, Ўзбекистон 14-ноябр куни Саудия Арабистони билан ўйнайди, 19-ноябр куни эса Фаластинга қарши баҳс…

Ko'proq o'qing