АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ СПОРТ ШОУ-БИЗНЕС 

«Стадионинггаям, лиганггаям, шаҳаринггаям…». Ибрагимович Америка футболи билан безбетларча хайрлашди

Златан Ибрагимович, эҳтимол, Америкадаги сўнгги ўйинини ўтказди. Унинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби дерби ўйинида 3:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Ибранинг голи ҳам жамоасига ёрдам бермади. Бу ўйин жуда муҳим эди, аммо «Гэлакси» ютқазиб қўйиб, MLS кубогидан учиб кетди. Ўйиндан сўнг Ибрагимович ҳакамликдан, мухлислар эса унинг ўйинидан норози бўлишди. Ибрагимович эса «ҳақини едириб қўядиганлардан» эмас. «Улар нималардир дейишди, аммо бу мен учун аҳамиятсиз. Бу стадион менга торлик қиляпти. 80 минглик стадионларга ўрганганман. Мен «Лос-Анжелес»ни машҳур қилдим. Улар хурсанд бўлишлари керак эди. Мен кетсам нима бўлишини тасаввур қиляпсизми», — деди Ибрагимович. Бу мавсум 31 ўйинда 31…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Президент уни кечирди. Озода Нурсаидова яна саҳнага қайтади

Озода Нурсаидова фаолиятини қонуний тарзда юритиш мақсадида концерт-томоша фаолиятига рухсат берувчи «лицензия» сўраб мурожаат қилди. Жорий йилнинг 10 октябрь куни хонанда Озода Нурсаидова (Саидзода) “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига фаолиятини қонуний тарзда юритиш мақсадида «лицензия» сўраб мурожаат қилган. Унинг мурожаати юзасидан 13 октябрь – якшанба куни “Ўзбекконцерт”да санъаткорлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилган. Озоданинг ўтмиши танқид қилинди Давра суҳбатида хонанданинг ўтмишдаги ноўрин ҳаракатлари – сиёсий хатога йўл қўйгани,  асосланмаган маълумотларга ишониб инсон шахсиятига тегувчи фикрлар билдиргани танқид қилинган. Шунингдек, унинг санъаткор одоби доирасидан четга чиқувчи ҳаракатлар содир этгани ва мухлисларга нисбатан ҳурматсизлик…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ШОУ-БИЗНЕС 

Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди

Хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилди.     Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси расмий баёнот билан чиқди. «Cўнгги вақтларда Жахонгир Атажанов ана шундай масъулиятни бироз унутиб қўйди, десак хато бўлмайди. Жорий йилнинг май ойи яъни муборак Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда хонанда Жахонгир Атажанов томонидан санъаткор одобига, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган номуносиб ҳаракатлар кузатилганди. Бу шунчаки ўзини кўз-кўз қилиш мақсадидами ёки бошқа мақсаддами, барибир ижтимоий тармоқлардаги бундай кўриниш ёшлар орасида, жамоатчилик ўртасида санъат аҳли тўғрисида салбий фикр уйғотмасдан қолмаган эди» дейилади баёнотда. Шунингдек,қўшиқчи ОАВда янграган жамоатчилик танқидига жавобан ижтимоий тармоқлар орқали…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Озодбек Назарбеков: «Табиийки, мен бу ойликка қониқмайман»

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун интервью берди. Суҳбат давомида Озодбек Назарбеков «Маданият вазирлигининг ойлик маоши Ўзбекистондаги энг талабгир, энг қиммат хонандаси бўлган Озодбек Назарбековга етяптими?» мазмунидаги саволга қуйидагича жавоб берган: «Маданият вазирлигига маош учун бормаганман. Худога шукр ўз даврида йўлга қўйган бизнесларим бор. Бугунги кунда оиламни, рўзғоримни эплаб туришга етади. Аввал кимларгадир моддий ёрдам берган бўлсам, бугун ўзимнинг кундалик эҳтиёжимни қоплаяпти. Бундан нолимайман. Маданият вазирлигига моддий манфаатни кўзлаб келмаганман. «Энг талабгир, энг қиммат хонандалардан бири» деган эътибор билан қарайдиган бўлсак, табиийки, мен бу ойликка…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Хонандаларнинг шўрига шўрва тўкиладими? “Ўзбекконцерт” Сенатдан тўйлар ҳақидаги қарорни ўзгартиришни сўраяпти

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенатининг қабул қилган қўшма қарорига кўра, энди тўйларга икки нафардан ортиқ хонандани таклиф қилиш мумкин эмас. Албатта, қарор асосида қабул қилинган Низомнинг ушбу банди айни вақтда кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Кеча, 20 сентябрь куни Сенатда ўтган йиғилишда мазкур масала ҳам муҳокама қилинди. Унда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров сўз олиб, айрим ҳаётий мисолларни келтирди. Айтайлик, санъаткорларнинг даромади тўйдан. Бунинг ортидан улар лицензия олади. Машҳурлик даражаси, тўй хизматларида иштирок этиш нархига қараб лицензия баҳоси белгиланган. Қолаверса, маълум миқдорда солиқ тўлайди.…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Даврон Кабуловни нега судга беришди?

Бошловчи Даврон Кабуловни Яккасарой туман аҳолиси судга берди. Бу ҳақда UPL нашри хабар бермоқда. Аҳоли Даврон Кабуловни қурилиш бўйича норозиликлар сабаб судга берган. Бошловчи Шохжаҳон маҳалласида меҳмонхона қурмоқда. Бир неча нафар аҳоли меҳмонхона қурилишига қарши чиққан. Аҳолининг сўзларига кўра, қурилажак уч қаватли бино уларнинг уйларини қуёш нурларидан тўсади. Кабулов аҳоли билан келишишга ҳаракат қилиб кўрди, уларнинг бошқа тумандан уй таклиф қилди. Бундан ташқари, бошловчи қурилишга рози бўлишлари учун уларга пул таклиф қилган. Унинг барча таклифлари рад этилмоқда. Аҳоли, шунингдек, президент порталига ҳам мурожаат қилган. Айни пайтда томонлар юзага келган низо юзасидан ҳуқуқий ечим чиқалишини…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Жаҳонгир Отажонов: «Озодбек Назарбеков савиясизларча фикр билдирган»

Хабарингиз бор, бир муддат олдин журналист Феруз Муҳаммад Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековдан интервью олганди. Интервьюда Озодбек Назарбеков хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳақида танқидий фикрлар билдирганди. Яқинда Жаҳонгир Отажонов ана шу фикрларга жавоб қайтарди.

Ko'proq o'qing

“Шарқ тароналари” бош соврини — Гран-прига ўзбекистонлик Меҳринигор Абдурашидова сазовор бўлди

Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XII халқаро мусиқа фестивали якунланди. Мусиқа, қўшиқ инсон қалбида энг нафис туйғуларни уйғотувчи, кишини руҳлантириб, эзгу ишларга бошловчи қудратли куч. Тил, миллат танламайдиган наволар таржимонсиз, ҳеч бир воситасиз инсон юрагига кириб боради. Дилларни дилларга, элларни элларга боғлайди. Тинчликни, маданиятни, маънавиятни тарғиб этади, инсонийликни улуғлайди. 1997 йилдан буён ҳар икки йилда мунтазам ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида мазкур санъат форуми дунё халқлари миллий мусиқа маданияти анъаналарини асраб-авайлаш, тарғиб этиш, тили, дини, миллатидан қатъи назар, барча халқларни…

Ko'proq o'qing

Шаҳзода Матчонова: «Кайфиятим йўқ, севгилим уйланаётган экан»

Актриса Шаҳзода Матчонованинг Instagram’даги янги пости кўплаб кулгили изоҳларга сабаб бўлди. Гап шундаки, актриса бугун кайфияти йўқлиги сабаби сифатида у севган инсон уйланаётганини ёзиб қолдирди. «Бугун кайфиятим йўқ. Айтишларича, Лео Ди Каприо уйланаётган экан. Майли, нима ҳам қилардим. Бахтли бўлсин!», — деб ёзади Шаҳзода.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ МУНОСАБАТ ШОУ-БИЗНЕС 

«СЕВГИ ИЗТИРОБЛАРИ» НАМОЙИШИ ЯНА ТЎХТАТИЛДИ. ИККИНЧИ МАРТА

ZO’R TV даги «Севги изтироблари» сериалини иккинчи марта тақиқланди ZO’R TV канали 27 июлдан бошлаб қайта берилаëтган турк киноижодкорлари суратга олган “Севги изтироби” сериали намойишини орадан уч кун ўтиб тўхтатди. Айни сериал 2018 йилнинг 16 февралида Бош вазир тарафидан тўхтатиб қўйилган эди. Тасдиқланмаган манбаларга кўра, иккинчи марта тақиқланишига ҳам бош вазир сабабчи бўлган. Айни пайтда «Севги изтироблари» сериалининг иккинчи марта тўхтатилиши ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида яна муҳокама мавзусига айланди. Айримлар, сериал тўхтатилганинига афсус билдирса, баъзилар буни олқишлаган.

Ko'proq o'qing