ЖАМИЯТ СПОРТ ШОУ-БИЗНЕС 

Машинасини пачоқ қилган юлдузлар (фотожамланма)

Автоҳалокатлардан ҳеч ким суғурталанмаган. Инсонлар даромадлари ва қандай машиналарни бошқаришмасин, йўл ҳаракти қоидаларига риоя қилмаслик ёмон оқибатларга олиб келиши аниқ. Бугун ўз машиналарини расво қилган машхур футболчиларга ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Артуро Видал 2015-йилда Чилини “Копа Америка” мусобақаси ғолибига айлантирган футболчи ўзининг қиматбахо “Ferrari”сида автоҳалокатга учраган. Гувоҳларнинг айтишича, Видал катта тезликда бир йўла иккита машинага бориб урилган. Кўнгилсизликдан сўнг, футболчи анализ топширади ва унинг қонида алкагол бор эканлигини маълум бўлади. Оқибатда, Видал бир неча соат панжара ортида ўтиришга мажбур бўлади. Марио Балотелли Италиялик футболчи ўзининг ҳунарлари билан мухлисларга жуда яхши…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Таниқли актёр ва актрисалар иштирокида Наврўз кунларида намойиш этиладиган кўрсатув тасвирга олинди

Хабарингиз бор, 16-март куни Қарши шаҳрида Наврўз сайллари ўтказилиши режалаштирилган эди. Маълум сабабларга кўра қолдирилган Наврўз тантаналарига ташриф буюрган санъат намоёндалари эътиборсиз қолдирилмади. Вилоят раҳбари улар билан шахсан учрашди. Шу билан бирга воҳа аҳлига Наврўз кунлари хушнудлик улашиш мақсадида эл суйган таниқли санъат усталари, кино ва театр актёр ҳамда актрисалари иштирокида Наврўз байрами тантаналарига бағишланган кўрсатув тасвирга олинди. Қуйида жараёнлардан фоторепортаж тақдим этилади. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

«Биз одамларни қўрқитмоқчи эдик» – «Хафа бўлиш йўқ» бошловчилари

«Зўр ТВ” телеканалида эфирга узатиладиган “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатуви бошловчилари ИИВ матбуот хизматига интервью берди. Улар интервью давомида сўнгги кунларда тармоқларда муҳокама бўлаётган видеолавҳа, “Миллион” жамоаси аъзоисини ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ниқобда, қўлларини қайирган ҳолда олиб кетаётган ҳазил лавҳвасига изоҳ берди. Бошловчиларнинг айтишича, улар бундай ҳазиллар билан фуқароларни қўрқитмоқчи бўлишган. Қолаверса ҳар бир ҳазилнинг остида маълум бир ҳақиқат ётишини айтишди. Хусусан, ушбу видеони кўрган одамлар, “шунинг ўрнида ўзим бўлсам нима бўлар эди” мазмунидаги саволларни ўзига беришидан умидвор эканликларини билдирди. Улар халқ ваҳимага тушганидан мамнун эканликларини айтиб, мақсадига эришганини таъкидлади. Бошловчилар…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Гулсанам Мамазоитовадан кутилган видеопремьера

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова яқиндагина навбатдаги клип суратга олдиргани  ҳақида маълум қилган эдик. Кутилган видеопремьера томошабинларни лол қолдирди. Ноодатий клип хонанданинг янги «Ёна ёна» қўшиғи учун яратилган. Сўнгги пайтларда Беном гуруҳи билан ҳамкорлик қилаётган Гулсанам Мамазоитованинг ушбу таронаси ҳам Сарвар ва Комил муаллифлигида ёзилган. Рақсбоп, ёрқин видео асар сизларни бе эътибор қолдирмаслиги тайин. Албатта томоша қилинг. Manba: popcornuz.com

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Шохрух рэппер депутатликка ўз номзодини қўйди

Машҳур рэппер Шохрух депутатликка ўз номзодини қўйгани ҳақида маълум қилди.  Унинг номзоди Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгаши 9-Лабиҳовуз округи бўйича қўйилган. Унинг номзоди айнан қайси партиядан илгари сурилгани маълум қилинмаган. Рэппер бу ҳақда “Азиз юртдошлар! Сизларга маълумки, мен мусиқа билан хобби сифатида шуғулланаман, лекин ҳаёт қўшиқлардан иборат эмас. Мен ҳам юртимизнинг ривожига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман”, — деб ёзган.

Ko'proq o'qing
ШОУ-БИЗНЕС 

Нилуфар Усмонова барча истеъдод эгаларини маҳорат майдонига таклиф қилди

Хонанда Нилуфар Усмонова иқтидор соҳибларига исталган йўналишда ўз маҳоратини намойиш этишни таклиф қилди.  У маҳорат эгаларини бир майдонга жам қилишни ва бу йўл билан уларга мотивация беришни мақсад қилди. “Азизларим, биламан орангизда истеъдодлилар жуда кўп. Кимдир шоир, кимдир рассом, сартарош яна кимдир дизайнер ва ҳаказо… истеъдодингизни бироз бўлсада юзага чиқариш ва кузатувчиларим билан энг маҳоратлиларини бўлишиш ниятида кичик бўлсада маҳоратлилар майдонини ташкил этишни лозим топдим. Бу билан сизни бироз бўлсада хурсанд қилиб, қизиқишингизга мотивация бера олсам, олға интилишингизга сабабчи бўлсам жуда бахтиёр бўламан. Шу боис, сиз қайси соҳада иқтидорингиз бўлишидан…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Севара Назархон қўшхотинлик ҳақида фикр билдирди

Хонанда Севара Назархон Россия телеканалларидан бирига берган интервьюсида оилавий ҳаёт ва ўзаро муносабатлар ҳақидаги саволга жавоб берди. «Правда24» дастурида чиқиш қилган Севара дастур бошловчисининг «Қўшхотинлик ҳолати юртингизда учрайдими? Бу ҳолатга сиз қандай қарайсиз?» деган саволига жавоб берди. Севара Назархон: — Шахсан мен буни нотўғри деб ҳисоблайман. Чунки, менимча инсон битта инсон билан яшаши керак. Агар у билан муаммолари бўлса, марҳамат, ажрашсин в бошқаси билан яшасин. Мен ана шундай бироз замонавий фикрлайман. Чунки болаликдан шундай тарбия кўрганмиз. darakchi.uz

Ko'proq o'qing
ШОУ-БИЗНЕС 

Лола собиқ турмуш ўртоғи билан яшаган қийинчиликлар ҳақида очиқчаси гапириб берди

Хонанда Лола инстаграмдаги саҳифасида шахсий ҳаёти билан боғлиқ пост қолдирди… Ушбу постда у илк марта собиқ турмуш ўртоғи билан кечган ҳаётининг қийин даврлари ҳақида барчага сўзлаб берди. «Биз собиқ турмуш ўртоғим билан танишганимизда 18 ёшда эдим. У мени турмушга чиқишга кўндириш учун бир йил «меҳнат қилди», бизнинг тўйимизга тиш-тирноғи билан қарши бўлган ота-онамни кўндириш учун эса яна бир йил сарфлади. У ҳаммамизни кўндириш учун барча маҳоратини ишга солди. Шу тарзда орадан 2 йил ўтиб биз унга таслим бўлдик. Отам собиқ турмуш ўртоғимдан тўйдан кейин ўқишимни давом эттиришим ҳамда ўтган йиллар…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

“Фарҳод ва Ширин” дуэтидаги Ширин турмушга чиқди

“Фарҳод ва Ширин” дуэтидаги хонанда Ширин ўзининг “Итоат” деб номланган қўшиғи билан танилган хонанда Нодир Зоировга турмушга чиқди. Никоҳ оқшомида журналист Феруз Муҳаммад ҳам меҳмон бўлди. Яккасарой ресторанида бўлиб ўтган никоҳ оқшомида ўзбек кино ва мусиқа оламининг энг машҳур вакиллари меҳмон бўлди. daryo.uz

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ СПОРТ ШОУ-БИЗНЕС 

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунламоқчими?

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов спортчилик фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида Инстаграм саҳифасида ишора қилди. «Ҳар доим ҳам ўйнаш мумкин эмас. Ҳар ўйиннинг ниҳояси бор. Энг яхшиси аслинг каби бўлишдир», деб ёзди курашчи. Аввалроқ Ҳабибнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов ҳам унинг 2 ёки 3 та жангдан сўнг фаолиятини якунлаши ҳақида айтганди. Нурмагомедовнинг навбатдаги рақиби америкалик Тони Фергюсон. Ўйин 2020 йилнинг баҳорида Лас-Вегас ёки Москвада ўтказилиши режалаштирилган. Манба: Sof.uz

Ko'proq o'qing