Қашқадарёда ичимлик суви тизимида 23 млрд сўм беҳуда сарфланган /// Аниқланишича, энг кўп 7,2 млрд сўм Шаҳрисабз туманидаги ВУ-2 ишлаб чиқариш иншоотини бино ва иншоотларини реконструкция қилиш объекти учун ажратилган.
23 ноябр куни вилоят ҳокимлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов ва ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Саидлазиз Саидкаримов иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда давлат бюджети маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан ноқонуний сарфланиши масаласида ўтказилган ўрганиш натижалари муҳокама этилган (http://teznews.uz/63198). Йиғилишда маълум қилинишича, Қашқадарёда 2018, 2019 ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ичимлик суви учун ажратилган 23 млрд сўм самарасиз сарфланган. Оқибатда, 10 та ҳудудга ҳалигача ичимлик суви етиб бормаган. Аммо улардаги объектлар фойдаланишга топширилган. Аниқланишича, энг кўп 7,2 млрд сўм Шаҳрисабз туманидаги ВУ-2 ишлаб чиқариш иншоотини бино ва…
Ko'proq o'qing