СУД ТИЗИМИ: КОРРУПЦИЯ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ОЛДИ ОЛИНАДИ, ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ
7 декабрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ушбу мақсадларни амалга оширишга қаратилган навбатдаги фармон имзоланди. 2021 йилда суд тизимида бир қатор ўзгартиришлар амалга оширилади: а) 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши муносабати билан ушбу судларнинг малака ҳайъатлари шакллантирилади; б) 2021 йил 1 февралдан бошлаб: -илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари Интернет тармоғида махсус сайт орқали онлайн тарзда ёритиб борилади; -судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилади ва жорий қилинади; -судья фаолиятининг самарадорлигини…
Ko'proq o'qing