ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Ўзбекистонда давлат банкларидан 6таси хусусийлаштирилади /// Президентнинг 12 майдаги фармони билан, 2020–2025 йилларда Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланди

Президентнинг 12 майдаги фармони билан, 2020–2025 йилларда Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тасдиқланди, дея ёзди «kun.uz». Ҳужжатга асосан, халқаро молия институтлари кўмагида «Ипотека-банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака», «Алоқабанк», «Қишлоқ қурилиш банк» ва «Туронбанк»даги давлат улушлари босқичма-босқич хусусийлаштирилади. Давлат акциялари пакети сотувга чиқарилишидан олдин бу банкларда трансформация жараёни ўтказилади. Қайд этиш керак, ушбу 6та банк сирасидаги «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Асака» банклари – капитали ва активлари миқдори, кредит ва депозит портфеллари ҳажми бўйича Ўзбекистондаги иккинчи ва учинчи рақамли банклар саналади. Мамлакатдаги энг йирик банк – «Ташқи иқтисодий фаолияти Миллий банки», шунингдек, «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Камбағал оилаларга 231 гектар ер бўлиб берилди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида ҳоким бош бўлган биринчи сектори ҳудудидаги маҳаллаларда аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсадида 50 оилага паррандачилик йўналишида ишлаши учун 100 донадан жўжа тарқатилди. Бу жўжаларни боқиш учун эса 500 минг сўмдан субсидия ҳам берилди. – Шу 100 та жўжани боққан оила камбағалликдан чиқиб кетадими, деган савол туғилиши табиий, – дейди Иштихон тумани ҳокими Ш.Негматов. – Йўқ, албатта. Бу шу оилаларда турмуш тарзини яхшилаш, улар ҳаётини ўзгартириш учун дастлабки қадам. Кейинги босқичда мазкур хонадон эгаларининг фаолияти кенгайтирилиб, чорвачилик йўналишига ўтказилади. Қўй, мол боқиши учун шароит яратиб берамиз, ёрдам кўрсатамиз.…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

“The Heritage Foundation”: Ўзбекистон иқтисоди эркин бўлмаган давлатлар қаторида қолди

Америка Қўшма Штатларининг “The Heritage Foundation” ташкилоти томонидан юритиладиган “Иқтисодий эркинлик” индексининг 2020 йил учун ҳисоботида Ўзбекистон 57,2 балл билан 114-ўринни эгаллади (2019 йилда 53,3 балл билан 140-ўрин). Молия вазирлигининг таъкидлашича, мазкур индекс хорижий инвесторлар томонидан доимий равишда кузатиб борилади ва Ўзбекистоннинг индексдаги ўрни юқорилаши тадбиркорлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатиб, тўғридан-тўғри инвестициалар оқимини ошишига хизмат қилади. “Иқтисодий эркинлик” индекси тўртта асосий йўналиш бўйича 12 та таркибий кўрсаткичдан ташкил топган бўлиб, Мулкчилик ҳуқуқи, Суд фаолияти самарадорлиги, Давлатнинг яхлитлиги, Солиқ юки, Давлат харажатлари, Фискал саломатлик, Бизнес эркинлиги, Меҳнат бозори эркинлиги, Монетар эркинлик,…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Мансабдор шахслар билан газ ва газ ҳисоблагичлар талон-торож қилинган

Аҳоли сони ошиб боргани сари озиқ-овқатга бўлган талаб ҳам ортмоқда. Бу эса фуқароларимизда айни шу йўналишда тадбиркорлик қилиш ва яхши фойда олиш истагини туғдирмоқда. Айрим тадбиркорлар ўз фаолиятини тўғри ташкил этиб, қонуний ишласа, баъзилари имкониятлардан эгрича фойдаланиб қолишга уриниб, қинғир ишларга қўл уради ва оқибатда афсус қилади. Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида тумандаги “Муборак” маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиш корхонасига қарашли 1 га. ер майдонида қурилган иссиқхона Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли газ қувурига тўғридан-тўғри ноқонуний уланганлиги аниқланди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, жамият…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

НАРХЛАР АСОССИЗ РАВИШДА ОШИРИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Қарши шаҳар ҳокимлиги, прокурори ва вилоят Солиқ бошқармаси вакиллари Қарши шаҳридаги Ерқўрғон деҳқон ва озиқ-овқат бозорига бориб, тадбиркорларга карантин вақтида нархларни асоссиз оширмаслик бўйича тушунтиришлар берди. Тадбиркорлар карантин вақтида нархларни асоссиз оширишга ҳаракат қилишса, бунга қарши кескин чоралар кўрилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилди. Бозор ҳудудига кириш-чиқиш жойлари ҳамда савдо дўконлари олдига “Ишонч телефони” рақамлари ёзилган эълонлар илиб чиқилди. Фуқаролар тадбиркорлар томонидан нархларни асоссиз ошириш ҳолатлари бўйича ушбу “Ишонч телефони” рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири коронавирус мавзусига бағишланган матбуот анжуманида карантин вақтида нархларни асоссиз оширишга қарши…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Президент Шавкат Мирзиёев автомобиллар нархи оширилганига ўз муносабатини билдирди.

– Мана кўряпсизлар, автосаноатимиз раҳбарлари машиналар нархини оширишга қарор қилгани одамларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас. Биз халққа енгиллик яратишимиз лозим. Ҳар бир қарорни етти марта эмас, етмиш марта ўйлаш зарур. Аввало халқимизнинг сотиб олувчанлик қобилиятини мустаҳкамлаш керак, – деди Президент. Давлатимиз раҳбари бозор иқтисодиётига ўтиш оғирлиги, лекин мамлакатимиз шу йўлдан боришини таъкидлади.  

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев Ҳиндистоннинг «Chemi Kleen India PVT Ltd» компанияси раҳбари билан учрашди.

Компания раҳбари Анупам Бхардваж вилоят хокимига самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, Қарши туманида компаниянинг филиали очилишидаги ҳамкорликдан мамнун эканлигини маълум қилди. Шунингдек, у келгуси йилларда хўжалик моллари ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасига 1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қашқадарё вилоятида етиштириш ва қайта ишлаш орқали чет эл бозорига экспорт қилиш истаги борлигини ҳам билдириб ўтди.  

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Ўзбекистонликлар хитойликларнинг ўрнини эгаллайди

   Хитойлик ишчилар бу йил коронавирус туфайли Еврей автоном вилоятига дала ишларига кела олмайдилар. Уларнинг ўрнига ўзбекистонлик муҳожирлар ишга киришади, деб хабар қилди вилоят ҳукумати. Улар қаторига республиканинг қишлоқ хўжалик ўқув юртларининг битирувчилари ҳам қўшилади. «Баҳорги дала ишларига ХҲРдан 1323 кишини жалб қилишни режалаштиришган. Карантин туфайли чет эллик ишчиларни жалб қилиш квоталари талаб қилинмайди», – дейилади баёнотда. Минтақа губернатори в.в.б. Ростислав Гольдштейннинг сўзларига кўра, бу йил экин қийин шароитларда ўтказилади. Коронавирус туфайли чегараларнинг ёпилиши билан боғлиқ вазиятга қўшимча равишда, минтақа 2019 йил сел тошқини оқибатлари билан боғлиқ муаммони ҳал қилиши…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Бир корхона давлатга 9 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирган

“Aндижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ходимларидан “Қўшни маҳалла” телеграм каналига мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, текширув натижасида давлатга 9 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирилгани аниқланган. Шунга қарамай бу ҳолат беркитиб келинмоқда. “Aндижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” AЖ раҳбари Aҳад Жўраев “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури учун ажратилган қимматбаҳо трансформатор, кабеллар, симёғочларни бошқа мақсадларда сотиб юборган ва Президент қарори бажарилишини таъминламай, 9 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирган. Назорат тафтиш бошқармаси, Ҳисоб палатаси, молия, солиқ, ички ва ташқи аудит каби ваколатли текширувчи органлар томонидан камомадлар аниқланган бўлса-да, ҳалигача ҳеч қандай…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Германия Ўзбекистонинг ЕОИИга қўшилишини маъқулламоқда

Германия Федератив Республикаси пойтахти Берлин шаҳрида “Ўзбекистонда ислоҳотларнинг уч йили — натижалар ва келгуси вазифалар” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбати давомида Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи таркибига кузатувчи сифатида кириши мумкинлиги тўғрисидаги мулоҳазаларни қўллаб-қувватловчи фикрлар янгради. Олмон сиёсий доиралари вакилларининг эътирофича, Ўзбекистоннинг мутлақо янгича шакл ва мазмун касб этаётган минтақавий сиёсати ўзаро турли фикрий зиддиятлар, низоларга дуч келаётган бошқа айрим давлатлар учун ўзига хос маёқ ва яққол намуна вазифасини ўтамоқда. Конференция иштирокчилари, шунингдек мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо беришди.

Ko'proq o'qing