Маданий меросга доир қонун ҳужжатларининг Қашқадарё вилоятидаги ижроси муҳокама қилинди
2020 йил 29 окятбрь куни Қашқадарё вилоятида Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳи томонидан “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Мажлисда сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, айни пайтда Қашқадарё вилоятида жами 1468 та моддий маданий мерос объекти…
Ko'proq o'qing