ДУНЁ 

Шимолий Корея коронавирус пандемияси сабаб бондларни сотувга чиқаради

Дунёдаги энг ёпиқ мамлакатлардан бири ҳисобланувчи Шимолий Корея коронавирус пандемияси сабаб оғир иқтисодий инқироз остида қолди, деб хабар беради Financial Times. Пхеньян 17 йил ичида биринчи бор бондларни сотувга чиқаради. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин маҳаллий бой қатламдан облигацияларни сотиб олишни талаб қилиб, шу орқали мамлакат бюджетининг 60 фоизини молиялаштириш учун хориж валютасини жалб этишни режалаштирмоқда. Американинг Foreign Policy Research Institute таҳлил марказини ходими Бенжамин Силберстейннинг сўзларига кўра, ҳукумат облигациялар сотиб олишни режимга содиқликни намоён этиш сифатида баҳолайди. Fitch рейтинг агентлигининг баҳолашича, Шимолий Корея иқтисодиёти 2020 йилда 6 фоизга тушиб кетади. Вазиятнинг ёмонлашувига санкциялар ва 2018—2019 йилларда кетма-кет…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Покистон бош вазири: “Иқтисодиёт абгор аҳволда, вирус билан яшашни ўрганинглар” /// Покистонда апрель бошида чекловлар бекор қилинган, фақатгина театрлар, кинотеатрлар ва мактаблар ёпиқлигича қолмоқда. 

 Покистон бош вазири Имрон Хон коронавирусга чалинган беморлар ва бу вирус туфайли вафот этаётганлар сони ортишига қарамай карантин чораларининг бекор қилинишини мамлакат иқтисодиётининг аҳволи ёмонлиги билан изоҳлади.  “Евроньюс” хабарида айтилишича, Покистонда апрель бошида чекловлар бекор қилинган, фақатгина театрлар, кинотеатрлар ва мактаблар ёпиқлигича қолмоқда. 220 миллион аҳолига эга бу мамлакатда тахминан 50 миллион киши қашшоқликда кун кечиради. Бош вазирнинг айтишича, пандемия пайтида камбағалларга давлатдан моддий ёрдам берилди. “Ҳозир давлат пул тўлайдиган аҳволда эмас. Ҳукумат бунга яна қанча чидаши мумкин?” – деди у. Имрон Хон коронавирус тарқалиши туфайли солиқ тушумлари 30 фоиз…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ СПОРТ 

«Ювентус» 42 ёшли Буффоннинг келажаги борасида бир қарорга келди /// Манбага кўра, туринликлар 42 ёшли посбон билан 2021 йилнинг ёзигача бўлган муддатга шартнома имзолашади.

«Ювентус» раҳбарияти Жанлуиджи Буффон билан шартномани узайтириш борасида келишиб олди. Бу ҳақда журналист Николо Скира Twitter орқали хабар тарқатди. Манбага кўра, туринликлар 42 ёшли посбон билан 2021 йилнинг ёзигача бўлган муддатга шартнома имзолашади. Ҳозирча келишувнинг бошқа шартлари маълум қилинмади. Эслатиб ўтамиз, Буффон 2001 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилиб келади. 2018 йилнинг ёзида «ПСЖ»га ўтиб, бир йилдан кейин «кекса синьора» сафига қайтиб келди. Жижи ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида 11та ўйинда майдонга тушиб, 9та тўп ўтказиб юборди.

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Коронавирусдан энг яхши ҳимоя воситаси қайсилиги айтилди

Қурувчилар ишлатадиган фильтрли респираторлар коронавирусдан энг яхши ҳимояловчи шахсий восита ҳисобланади. Улар коронавируснинг энг майда заррачаларига ушлаб қолади. Бу ҳақда Россиядаги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази етакчи илмий ходими Виктор Ларичев маълум қилди. «Қурилиш респираторлари, энг майда чанг зарраларини ушлаб қолувчи фильтрли махсус материалдан ясалгани учун, ҳавони анча яхши тозалаб беради. Уларнинг тешикчалари томчидан анча кичик. Тиббий ниқоблар, афсуски, чангни ушлаб қола олмайди, юзга жипс турувчи респираторлар эса ушлайди», — деди Ларичев. Шунга қарамасдан, «Говорит Москва» радиостанциясига берган интервьюсида, Виктор Ларичев коронавирусдан ҳимояланишда тиббий ниқобларнинг аҳамияти катталигини таъкидлади. Чунки…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ МАДАНИЯТ СПОРТ 

Туркия чемпионатининг қайта бошланиш санаси эълон қилинди /// Жамоалар бештагача ўйинчи алмаштириш имкони берилади.

  Туркия футбол федерацияси мавсумни қайта бошланиш санасини маълум қилди. Чемпионат 12 июнь куни иккита баҳс билан бошланадиган бўлди. Учрашувларга томошабинлар киритилмайди.  Жамоалар бештагача ўйинчи алмаштириш имкони берилади. Туркия суперлигасида «Трабзонспор» ва «Башакшеҳир» клублари 53 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионлар лигаси финали Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Шунинг учун Туркияда вазиятнинг нормаллашиши УЕФА учун муҳим аҳамиятга эга.

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ 

ШҲТ саммити кузга кўчирилди

Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. «ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидемиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди. Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак», – дейилган хабарда. Айни вақтда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Покистон аъзо давлатлар, Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон кузатувчи давлатлар ҳисобланади.

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Гонконг можароси: Хитой АҚШга қарши сиёсат олиб бормоқда

Бутунхитой Халқ Вакиллар Ассамблеяси (БХВА) Гонконгда миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун резолюция қабул қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. Ҳужжатга кўра, қонун лойиҳаси БХВА Доимий қўмитаси томонидан Гонконг парламенти иштирокисиз ишлаб чиқилади ва унинг асосий қонунига киритилади. Тахминларга кўра, бу 2020 йил август ойида юз бериши мумкин. Агар қонун лойиҳаси маъқулланса, Пекин АҚШ таҳдидларига парво ҳам қилмаётганини исботлаган бўлади. Олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг Гонконгдаги сиёсатини қоралаганди. 27 май арафасида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Конгрессга Гонконг Хитойдан автоном мақомини йўқотгани ҳақида хабар берди.…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Путин қолдирилган Ғалаба паради қачон ўтказилишини эълон қилди

Маълумки, жорий йилда 9 май куни иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалаба шарафига анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Москвадаги Ғалаба паради коронавирус пандемияси сабаб қолдирилганди. Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус тарқалиши ўзининг авж палласидан ўтганини маълум қилиб, Ғалаба парадига тайёргарликни бошлашга кўрсатма берди. РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда Путин парад 24 июнь куни ўтказилишини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда бугунгача 362 342 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг 3807 нафари вафот этди ва 131 129 нафари соғайди. Маълумот ўрнида, бу йилги ҳарбий парадда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ САЛОМАТЛИК 

Нидерландия Бош вазири карантин чекловлари туфайли онасини сўнгги манзилга кузатолмади

Нидерландия Бош вазири Марк Рутте мамлакатда жорий қилинган коронавирус чекловлари туфайли вафот этган онасини сўнгги манзилга кузатгани қариялар уйига боролмади. Бу ҳақда “Sky News“ хабар берди. Жорий йилнинг 13 май куни Гаагадаги қариялар уйида сиёсатчининг онаси, 96 ёшли Рутте-Деалинг вафот этди, дея хабар беради канал бош вазирнинг баёнотига таяниб. Бироқ, Марк уни март ойида ҳукумат томонидан 20 март куни қабул қилинган карантин чекловлари туфайли дафн маросимига бора олмаган. Гап шундаки, карантин чекловлари қариялар уйига ташриф буюришни тақиқлайди. Шу билан бирга, Нидерландия оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, вазирнинг онаси коронавирусдан ўлмаган. Бироқ, коронавирус ушбу қариялар уйида…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ИҚТИСОДИЁТ 

Хитой АҚШни «янги совуқ урушни» бошлашга ундаётганликда айблади

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Пекинда бўлиб ўтган Миллий халқ конгресси доирасида АҚШдаги баъзи сиёсий кучлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни «янги совуқ уруш»га айлантиришга ундаётганини маълум қилди, деб хабар беради Bloomberg. «АҚШдаги айрим сиёсий кучлар Хитой—Америка муносабатларини асирга олиб, ушбу алоқаларни янги совуқ уруши чегарасига олиб келмоқда. Бу хавфли ва дунё тинчлигига таҳдид солади», — дейди Хитой ТИВ раҳбари. Бундан ташқари, вазир Вашингтонни Тайвандаги «Хитойнинг қизил чизиғига қарши чиқмасликка» чақирди. Шу орқали у АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг анъаналарни бузишига муносабат билдирган. Ўтган ҳафта Давлат департаменти раҳбари Тайвань президенти…

Ko'proq o'qing