ЖАМИЯТ МУРОЖААТ 

«ҲУДУДГАЗ ҚАШҚАДАРЁ» МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

ТУРМУШДА  ТАБИИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИЛАЁТГАНДА АБОНЕНТЛАРГА ҚУЙИДАГИЛАР ТАҚИҚЛАНАДИ: Ўзбошимчалик билан уй (квартира, боғдаги уй)ни газлаштириш, газ асбоби ўрнини алмаштириш, уни янгилаш ва тузатиш. Газ асбоблари ўрнатилган хоналар режасини ўзгартириш. Газ асбоблари конструкциясига ўзгартиришлар киритиш. Дудбурон ва шамоллатиш тизимларини ўзгартириш. Шамоллатиш каналларини тўсиб қўйиш, дудбуронларни тозалаш «чўнтаклари» ва дарчаларини беркитиб ташлаш. Хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб қўйиш. Газ асбоблари, автоматикаси, арматураси ва газ баллонлари носозлигида газдан фойдаланиш. Газлаштирилган печка ва дудбуронлар деворнинг, сувоғининг зичлиги бузилган (ёрилган) бўлса, газдан фойдаланиш. Дудбурон ва шамоллатиш каналлари текширилганлиги ҳамда тозаланганлиги ҳақидаги далолатноманинг муддати тугаган ҳолларда газдан…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ МУРОЖААТ 

ПРОКУРОР САЙЁР ҚАБУЛИДА 30 ГА ЯҚИН ФУҚАРО МУРОЖААТИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Қарши шаҳрида вилоят прокурори ўринбосари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, шунингдек, шаҳар прокурори А.Наврўзов, ички ишлар бошлиғи Б.Мирзаев, ДСИ раҳбари К.Қурбонов, Президент Халқ қабулхонаси мудири С.Азизов ҳам қатнашди. Тадбирга барча алоқадор ташкилот ва идора раҳбарлари таклиф этилди. Сайёр қабулда мутасаддиларга 30 нафарга яқин фуқаро ҳамда бир қанча тадбиркорлик субъектидан турли масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Газ ва ичимлик суви таъминоти, йўл қурилиши, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам ажратиш каби масалалар кўпроқ тилга олинди. Буюк Турон кўчасида қурилган кўп қаватли уйда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО МУНОСАБАТ МУРОЖААТ САЛОМАТЛИК ТЕЗКОР 

Қашқадарёда Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаев устидан суд жараёни бошланди

Бугун, 17 сентябрь куни, жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида судланувчилар Баҳриддин Исамов ва Мансур Туймаевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Олий суд матбуот хизмати Kun.uz’га хабар беришича, мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Лутфулла Мамаражабов раислигида кўриб чиқилмоқда. Шу йилнинг ёзида тадбиркор Баҳриддин Исамов Яккабоғ туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Мансур Туймаев «Ҳисор сарлочин» МЧЖнинг дўконларини бузишга келганида унинг устига бензин сепиб ёқиб юбормоқчи бўлганди. Тадбиркор 21 июль куни Исомов Жиноят процессуал…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ МУРОЖААТ 

«Бу пулга қишлаймизми ёки уйнинг пойдеворини бошлаймизми, билмайман»

БИР ШИКОЯТ ИЗИДАН   “Халқимиз эрта эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак“.                                                                                Шавкат МИРЗИЁЕВ “Ҳокимият уйимизни бузиш ёки бузилаётган уйимиз ўрнига ажратилган ер майдони тўғрисида бирор бир ҳужжат кўрсатгани йўқ. Бунинг устига, ер майдони белгиланган норма доирасида берилмаяпти. Янги уйни қуриб, кўчиб киришгача…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ МАДАНИЯТ МИШ-МИШ ЭМИШ МУНОСАБАТ МУРОЖААТ РУКУНСИЗ САЛОМАТЛИК ТЕЗКОР ТЕХНОЛОГИЯ 

ЕР ТАГИДАГИ «АЙБ»

Эътибор бераяпсизми, кейинги пайтларда Қарши шаҳрида тез-тез ичимлик суви қувурларнинг ёрилиши билан ҳодисалар кўпайди. Шаҳарнинг ҳар еридан “булоқ”лар қайнаб чиқиб, қатраси тиллога тенг сув исроф бўлмоқда. Тўғри, бу муаммо бир кунми, бир ҳафтадан кейинми ҳал этилмоқда. Фикримиз бу хусусда эмас. Демоқчи бўлганимиз, нега бу ҳақда аввалроқ ўйланмади? Яъни, йўл қуришдан ёки бирор иморат тиклашдан аввал инфрастуктура шакллантирилмайдими? Узр, менинг мутахассислигим қурувчи ёки шаҳарсозлик эмас. Аммо кўп қаватли уйлар сони ошаётган шаҳар эҳтиёжи учун аввало ичимлик суви, сўнг табиий газ ва канализация муаммолари, қолаверса, боғча, мактаб, ана боринг автотураргоҳлар қаерда, қандай…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ МУРОЖААТ 

ЯНА ЎҚИТУВЧИ АЙБДОРМИ?

 Баъзида дарсни вақтга тақсимлаш муаммоси туғилади, баъзида эса ўқувчиларнинг хулқи ўқитувчини қийнаб қўяди. Айнан бугунги кунга келиб, ўқитувчи дарс ўтиш давомида ўқувчиларнинг ёмон хулқидан безиб қолмоқда. Авваллари бундай муаммо йўқ эди. Сабаби ота-оналар фарзандларини ўқитувчининг қўлига топшириб қўйишарди ва устозининг қаттиққўллигига эътибор ҳам беришмас эди. Қилинган айб иш учун ўқитувчи томонидан берилган жазони тўғри жазо деб ўйлашар эди. Ота-она ва устоз ўртасида ишонч бор эди, ўша пайтда. Афсуски, бугунги кунга келиб бу ҳолатнинг айни акси бўлмоқда. Ўқитувчига бир томондан юқоридан талайгина вазифалар қўйилса, бир томондан “ҳужум”га тайёр ота-оналар пайт пойлаб…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУРОЖААТ 

ҚОҒОЗДА ИШГА ЖОЙЛАШГАН ФУҚАРОЛАР

 Ёки Нишон туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари қачонгача эскича ишлашади? Нишон туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида яроқли 83136 нафар аҳолининг 62626 нафари ишга яроқли, 20510 нафари эса фаол бўлмаган фуқароларни, шундан иш билан банд бўлганлар сони 56526 нафарни ташкил этган. 21068 нафар фуқаро иқтисодиёт тармоқларида расман фаолият кўрсатса, 35458 нафари эса турли хил мавсумий ишлар билан банд. Аммо, расмий ҳисоботларга кўра, иш излаб чет элга чиққанлар сони 1567 нафарни, иш билан таъминланмасдан қолганлар сони эса 6100 нафарни ташкил этаётганидан…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУРОЖААТ 

*Бир мурожаат изидан ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ, ФАҚАТ ВАҚТИ-СОАТИ БИЛАН

“Воҳа” газетасига Ғузор тумани Кераит қишлоғида яшовчи фуқаро Феруза Ҳайитова томонидан мурожаат бўлган эди. Мурожаат мазмунига қисқача тўхталиб ўтсак. Демак, Ф.Ҳайитова ёрдамга муҳтожлиги, айниқса, уйининг том қисмини таъмирлаш лозимлиги, қишда сув ўтиши, бу эса ноқулайлик туғдириши ҳақида билдириб, маҳалла, ҳокимият ва бошқа тегишли ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг мурожаати ўрганилган ва ёрдам кўрсатиш ҳақида билдирилган. Бу воқеалар, жорий йилнинг апрель ойи бошида юз бермоқда. Орадан шунча фурсат ўтса ҳамки, бирор натижа бўлмаган. Сўнг “Воҳа” газетасига мурожаат қилиб, вазиятга ойдинлик киритиш ҳақида сўраган. Газетанинг махсус мухбири Рисолат Болтаева мурожаатни ўрганди.…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ МУНОСАБАТ МУРОЖААТ 

«ТОШКЕНТИНГГА ЖЎНА, КЕТМАСАНГ — ХОНАВАЙРОН ҚИЛАМИЗ!»

Қашқадарёга сиғмаган тошкентлик тадбиркорнинг дардини эшитадиганлар борми? Сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицион муҳитни яхшилаш борасида қилинаётган ўзгаришларни кузатиб ҳамда Президентнинг “Ҳалол тадбиркор доимо давлат ҳимоясида, менинг ҳимоямда”, “Икки кишини иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимда кўтариб юраман” деган гапларини эшитиб, тўғриси, ойликка кўз тутиб ўтиргандан кўра, бизнес билан шуғуллангинг келади. Аммо кейинги пайтларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан тадбиркорларга тегишли бинолар компенсация тўловисиз бузиб ташланаётгани ёки мулкдорнинг ижарага олган ери ҳеч қандай асосиз тортиб олинаётгани ҳақидаги хабарларни ўқиб, “оч қулоғим тинч қулоғим» дея шаштингиздан қайтасиз. Тўғри-да, банкдан…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ МУРОЖААТ 

ШАЙХАЛИ, “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ: ОБОДЛИК ФОНИДАГИ ВАЙРОН МАҲАЛЛА

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида ободончилик, бунёдкорлик ишлари авжида. Айниқса, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида энг чекка ҳудудларда ҳам кириб бориб, аҳоли учун қулай инфратузилма юзага келаётгани қувонарли. Қарши шаҳридаги Шайхали шаҳарчаси ҳам шаҳарнинг чекка ҳудудларидан бири. Тан олиш керак, йиллар давомида бу ҳудуд эътибордан четда бўлиб келди. На аҳоли дарду ташвиши эшитилди, на бирор муаммо ҳал этилди. Аммо Шайхали шаҳарчаси 2018 йилда “Обод маҳалла” дастурига тушганлигини эшитиб, биз жуда хурсанд бўлдик. Чунки, дастур асосида маҳалламиз тамомила янги қиёфа касб этиши, шароитлар яхшиланиши кутилаётган эди. Ишлар қизғин бошланди. Даставвалига…

Ko'proq o'qing