ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ САЛОМАТЛИК 

COVID-19 юқтирган терговчилар рағбатлантирилди /// Қашқадарёда вилоят ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан жиноятларни тергов қилиш ва бошқа масалаларда фуқаролар билан мулоқотда бўлиб коронавирус инфекциясига чалинган 20 нафар ходимларга соғлигини тиклаши учун махсус фонддан 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилди.

Қашқадарёда вилоят ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан жиноятларни тергов қилиш ва бошқа масалаларда фуқаролар билан мулоқотда бўлиб коронавирус инфекциясига чалинган 20 нафар ходимларга соғлигини тиклаши учун махсус фонддан 1 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам пули берилди. Хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб, қонунбузарликка қарши курашишда ўзини намоён этган бир қатор ходимларга Тергов департаментининг махсус қўл соатлари ва хизматда махсус фойдаланиш учун ноутбуклар топширилди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ МУНОСАБАТ 

Вилоят ҳокими махсус автобусда шаҳар айланиб, юртимиз мустақиллигининг 29 йиллигига тайёргарлик ишлари билан танишди.

  Вилоят ҳокими махсус автобусда шаҳар айланиб, юртимиз мустақиллигининг 29 йиллигига тайёргарлик ишлари билан танишди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ МУНОСАБАТ 

Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади /// “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда…

“Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (422-сон, 06.07.2020 й.) қабул қилинди. ☑️ Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фани 1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади. 📘 “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади. 🖥 2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ 

10 йилда ҳам келмаётган навбат, яна нечи йил кутишим керак, умрим етармикан яна кутишга…

ТАДБИРКОРНИНГ ОҲИ-ЗОРИ: МИБ нега фақат ўзини оқлаш билан шуғулланади? Таҳририятдан: Сайтимизда тадбиркор Бахтиёр Нормуратовнинг “ЎзА минбари” рукни остида “МИБ ижрони бажармасликни расман маълум қилди”, шикояти эълон қилинган эди. Унда 10 йилдан буён қонуний ижро ҳужжати МИБ томонидан ижро этилмаётгани баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан мазкур шикоят аризага тезкор жавоб келди. Қуйида ушбу жавоб хати ҳамда тадбиркорнинг МИБ жавобига нисбатан билдирган муносабатини ҳам эълон қиламиз. Ўйлаймизки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур муаммоли ҳолатга адолатли ечим топишади. *** Жорий йилнинг 02 декабрь куни “uza.uz” сайтида “ЎзА…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ МУНОСАБАТ 

“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишонининг илк соҳиблари маълум бўлди

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказишдаги хизматлари учун бир гуруҳ давлат органлари ва ташкилотлар ходимлари “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. ✅ Жумладан: • Абдураимова Норгул Сансизбаевна – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қонунчилик, ҳуқуқий тарғибот ва коррупцияга қарши кураш бўлими мудири; • Авазметов Бекпўлат Шеритмович – Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани молия бўлими бош юрисконсульти; • Жалолиддинов Камолиддин Шаробиддин ўғли – Андижон шаҳар 13-сон давлат нотариал идораси нотариуси; • Каримжонов Муҳаммадамин Муҳаммадалиевич – Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси;…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ МУРОЖААТ 

ПРОКУРОР САЙЁР ҚАБУЛИДА 30 ГА ЯҚИН ФУҚАРО МУРОЖААТИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Қарши шаҳрида вилоят прокурори ўринбосари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, шунингдек, шаҳар прокурори А.Наврўзов, ички ишлар бошлиғи Б.Мирзаев, ДСИ раҳбари К.Қурбонов, Президент Халқ қабулхонаси мудири С.Азизов ҳам қатнашди. Тадбирга барча алоқадор ташкилот ва идора раҳбарлари таклиф этилди. Сайёр қабулда мутасаддиларга 30 нафарга яқин фуқаро ҳамда бир қанча тадбиркорлик субъектидан турли масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди. Газ ва ичимлик суви таъминоти, йўл қурилиши, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам ажратиш каби масалалар кўпроқ тилга олинди. Буюк Турон кўчасида қурилган кўп қаватли уйда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ МУНОСАБАТ 

Янгича тартиб: солиқчилар солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олади

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби ўрнатилади. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра, солиқ органи томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида ўтказиладиган солиқ назорати жараёнини қайд этиш мақсадида, далилларни қайд этиш учун баённома тузиш билан бир қаторда назорат тадбири жараёни видеотасвирга олинади. Солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирида солиқ тўловчиларга қарашли муайян тартибга бўйсунувчи объектларни видеотасвирга олиш қонунчиликда тақиқланмаган ҳолларда амалга оширилади. Солиқ органи томонидан солиқ тўловчи тўғрисида олинган…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ 

Яна шу мавзу

  Тўғриси бу мавзу аввал ҳам бир неча бор кўтарилди, бироқ масала ҳануз ўз ечимини топмади. Расмлардан пайқаган бўлсангиз керак, бу Обл.Газ рўпараси чорраҳадаги пиёдалар ҳаракатланиши учун ҳавф-хатарнинг жуда юқорилиги. Ҳайдовчи сифатида қарасак, чорраҳа аввалгидан анча яхшиланган: қўшимча қанотлар, йўллар кенгайтирилиб, асфальт ётқизилган. Бунинг учун мутасаддиларга алоҳида раҳмат 👍. Лекин пиёда кўзи билан қаралганда вазият бироз ўзгаради, чунки чорраҳаларга қўшимча қанот уланиши доим пиёдаларга ноқулайлик туғдирган… Асакабанк ва Орзу бозори тарафдан тезлик билан (йўл текис бўлганлиги сабаб) ҳаракатланаётган машиналар, чорраҳага кираётиб йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдаларнинг ҳаёти учун катта ҳавф туғдириши…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ 

Қонунчиликдаги_янгиликлар: Туғилишни қайд этиш гувоҳномасини олиш тартиби соддалаштирилди

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ (рўйхат рақами: 2547-3, 06.11.2019 й.) Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. ✅ Йўриқномага киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда туғилишни қайд этиш муддати ўтказиб юборилганда 16 ёшгача бўлган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиш учун ариза қуйидагилар томонидан тақдим этилади: 👉 боланинг ота-онаси; 👉 ота-онанинг қонуний никоҳи мавжуд бўлган ҳолларда улардан бири; 👉 ишончнома асосида бошқа манфаатдор шахс; 👉 ота-онанинг ўрнини босувчи шахс ёхуд васийлик ва ҳомийлик органларининг мансабдор шахслари. Илгари бундай ариза фақат боланинг ота-онаси томонидан тақдим…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МУНОСАБАТ 

Тошкентда ЙПХ инспекторлари томонидан боди-камералар синовдан ўтказилмоқда 

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида мобиль видеокамераларни тест режимида синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. ИИВ хабарига кўра, синов давомида камералар турли об-ҳаво шароитларида, турли кўринишларда, ҳар хил ҳолатларда ва вазиятларда ишлатиб кўрилади. Синов текширувларида аниқланган камчиликлар эса камераларни ишлаб чиқарувчиларига етказилди ва бартараф этилади. Шунингдек, маълумотларни сақлаш қурилмалари, дастурий таъминот ҳам синовдан ўтказилади. Эртага йўлларда турли келишмовчиликлар ва зиддиятлар, баҳс-мунозаралар келиб чиқмаслиги айнан мана шу қурилма ҳамда дастурий таъминотнинг тўғри ва аниқ ишлашига боғлиқ. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар самарадорлиги ошириш мақсадида тасдиқланган “Йўл-патруль…

Ko'proq o'qing