ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Ўсмир йигит жиноятчиларни ушлаб берди

Андижон вилоятида 2020 йилнинг 16 октябрь куни соат тахминан 19:30 ларда 19 ёшли К.Х., Б.И., Х.М. ва 18 ёшли С.У.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб талончиликка қўл уришди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. Улар Андижон тумани Чем МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Андижон-Асака» автомобиль йўлида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида 16 ёшли Б.И. га тегишли бўлган бир дона «Iphone X» русумли телефон аппаратини фойдаланиш мақсадида Б.И.дан сўраб олиб «Матиз» русумли автомашинада ҳодиса жойидан қочиб яширинишга уринишган. Шу вақтда Б.И. ва унинг отаси автомашинанинг ортидан етиб олиб, қонунбузарларни ушлашга мувофақ бўлишган.…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Аёл 48,7 грамм «марихуана» билан қўлга тушди

Нурафшон шаҳри, Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1983 йилда туғилган Наталя Б. маҳалла ҳудудида гумонланиб, кўздан кечирилганда қўлидаги полимер пакет ичида 48,7 гр «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан, Наталя Б.га нисбатан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Аҳолидан табиий газ учун йиғилган пулларни ўзлаштирган шахс ушланди

Самарқанд. 2020 йилнинг январь ойида Самарқанд газ таъминоти филиали билан Пастдарғом туманида фаолият юритувчи хусусий корхона ўртасида икки томонлама, яъни аҳоли томонидан табиий газ учун тўланган тўлов пулларини қабул қилиб, ҳисоб рақамларига ўтказиш бўйича шартнома тузилган бўлиб, шартнома шартларига кўра, хусусий корхона иш бошқарувчиси 29 ёшли Б.Б., Пастдарғом тумани газ таъминоти бўлимининг маъмурий биносида туман аҳолисидан табиий газ учун тўловларни нақд пул шаклида қабул қилиб, фуқароларга муҳрланган тўлов квитанцияларини тақдим қилиши ва пул маблағларини газ таъминоти филиали ҳисоб рақамига ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши лозим бўлган. 2020 йилнинг август ойи давомида…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Олий суд «эри пичоқлаб ўлдирилган қашқадарёлик аёл» бўйича маълумот берди

Олий суд «Daryo.uz» сайтида эълон қилинган «Эрим бир неча киши томонидан ўлдирилган, аммо прокуратура бир кишини айблаш билан кифояланмоқда». Эри пичоқлаб ўлдирилган қашқадарёлик аёл адолат истамоқда» сарлавҳали мақола бўйича маълумот берди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан Шамшир Сафаровга оид жиноят иши 2020 йил 4 март куни жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди иш юритувига келиб тушган, ушбу суднинг 11. 03. 2020 йилдаги қарорига асосан 18. 03. 2020 йил соат 10:30 да ЖИБ Ғузор туман суди биносида кўриб чиқилиши белгиланган, Ш. Сафаровга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Зўравон UFC жангчиси қидирувга берилди /// UFC жангчиси шериги билан ички ишлар органи ходимини аёвсиз калтаклаб, қочиб кетган эди.

Андижонлик UFC жангчиси шериги билан ички ишлар органи ходимини аёвсиз калтаклаб, қочиб кетган эди. Андижон шаҳар суди уни қамоққа олишга ажрим чиқарган, ҳозир гумондор қидирилмоқда. Бу ҳақда «Zed News» канали хабар бермоқда. Нима бўлган ўзи? 24 сентябрда Андижон шаҳар ИИБ 1-сонли милиция бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси раҳбари, капитан С.Ғ. “Дамас” машинасида кетаётиб, йўл қоидасини бузиб, йўл четида тўхтаб турган “Спарк” машинасига урилган. Бунга жавобан “Спарк” ҳайдовчиси ва салон ичидаги йўловчи “Дамас” ҳайдовчисини уриб, тан жароҳати етказишган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, ходимни урган фуқаро UFC жангчиси…

Ko'proq o'qing
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Босқинчилар ушланди. Улар орасида жабрланувчининг куёви ҳам бўлган /// Қайд этилишича, 3 нафар ниқоб таққан йигитлар жабрланувчи яшайдиган уй деворидан ошиб кириб, Ф.М. ҳамда унинг 1998 ҳамда 2017 йилларда туғилган қизларини пичоқ билан қўрқитишган ва пул талаб қилганлар.

Жорий йилнинг 12 сентябрга ўтар кечаси соат 3.30ларда Жиззах шаҳри Халқобод маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган уй бекаси Ф.М.нинг турар жойида босқинчилик рўй берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, 3 нафар ниқоб таққан йигитлар жабрланувчи яшайдиган уй деворидан ошиб кириб, Ф.М. ҳамда унинг 1998 ҳамда 2017 йилларда туғилган қизларини пичоқ билан қўрқитишган ва пул талаб қилганлар. Бу жараёнда босқинчилар жабрланувчиларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган. Улар уйдаги темир сейфни бузиш йўли билан очиб, 207 минг АҚШ доллари, 3 дона тилла билакузук, 5 дона…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Аёл эрини ўлдириб, жасадини турли жойларга кўмди

Волгограднинг йўлдош шаҳри Волжскийда ёш аёл эрини шафқатсизларча ўлдиришда гумон қилинмоқда. Маълумотларга кўра, 24 август куни бир аёл эри билан жанжаллашиб, эрини бир неча марта пичоқ уриб ўлдирган. Эртаси куни у эрининг жасадини майдалаб, бўлакларини шаҳарнинг турли жойларига яширган ва кейин нормал ҳаётга қайтган. Аёл эрининг жасади қолдиқларини ҳайвонлар олиб кетиши мумкинлигидан хавотирда эди, чунки уларни чуқур кўмишга қодир эмасди. У ҳатто ташвишларини таниши билан ўртоқлашди. Натижада, бир ой ўтгач, гумонланувчи ҳибсга олинган. У айбини тан олди ва эрининг тана қисмларини қаерга кўмганлигини айтиб берди. Шунингдек, унинг гувоҳлигидан маълум бўлишича, қотиллик…

Ko'proq o'qing
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Китобда 4000 долларга марихуана сотганлар қўлга олинди /// Китоб туманида яшовчи фуқаролар оғирлиги 1036 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини туманнинг “Денов” маҳалласида 4000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган

  14 сентябрь куни соат 15:30 ларда Шаҳрисабз ва Китоб туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган “назоратли харид” тезкор тадбирида икки нафар оғуфурушнинг фаолиятига чек қўйилган. Китоб туманида яшовчи фуқаролар оғирлиги 1036 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини туманнинг “Денов” маҳалласида 4000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган . Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Пахта ўғрилари ушланди /// Қамаши тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Карвон про ёғдуси” фермер хўжалигидан ноқонуний равишда Чироқчи туманига пахта сотмоқчи бўлганларнинг қилмиши фош қилинди.

Қамаши тумани “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Карвон про ёғдуси” фермер хўжалигидан ноқонуний равишда Чироқчи туманига пахта сотмоқчи бўлганларнинг қилмиши фош қилинди. Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинининг профилактика инспектори Воҳид Ўроқовнинг сайъ-ҳаракатлари эвазига ушбу гуруҳнинг режалари амалга ошмади. Пахта сотмоқчи бўлган гуруҳ машиналарга 1 тонна 490 килограмм пахта ортгани маълум бўлди. Ушбу иш юзасидан 11 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунларига кўра жазо чораси қўлланилади.

Ko'proq o'qing
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Тошкентда “Lacetti” аввал дўкон, сўнг фуқаролар ҳамда «Spark»ни уриб кетди

Интернет тармоғида Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу воқеа бўйича қуйидагиларни маълум қилади. 2020 йил 17 сентябрь куни тахминан соат 02.00 да 31 ёшли Фаррух Т. “Lacetti” (давлат рақами 01 B 223 ZA) русумли автомобилни маст ҳолатда Сергели тумани Чинор кўчаси бўйлаб бошқариб борган. Чинор ва Қўрғонтепа кўчалари кесишмаси яқинида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дўконга тўқнашиб, сўнг четда турган икки нафар пиёдалар – 24 ёшли Муҳаммад Т. ва 22 ёшли Альфия Б.ларни уриб юбориб, йўл четида тўхтаб турган 32 ёшли Камола Н. бошқарувидаги “Spark”…

Ko'proq o'qing