АНА-ХОЛОС! ДУНЁ ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ САЛОМАТЛИК 

Қўл бериб кўришиш муаммолари

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари ҳалокатли коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун жиддий чоралар кўрдилар ва ҳатто баъзи бир урф-одатларни вақтинча бекор қилдилар – масалан, БАА расмийлари фуқароларни бурун теккизиб кўришиш шаклидаги саломлашишдан вақтинча воз кечишга чақирди. Шу билан бирга, Франция ҳукуматининг коронавируснинг олдини олиш тўғрисидаги тавсияси мусулмонларнинг истеҳзоли реакциясига сабаб бўлди – мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Оливье Вераннинг таъкидлашича, вирус юқтирилиши хавфи туфайли фуқаролар қўл билан кўришмасликлари керак. Франциянинг ўзи қарама-қарши жинсдаги одамларга қўл беришни тақиқлаган Ислом тартибини бузишни истамаган мусулмонларга фуқароликни беришдан бош тортмоқда эди, дея хабар беради IslamNews. Жазоирлик бир…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ 

Тошкентдан уй сотиб олишга доимий прописка талаб қилинмайди

Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмайди. Шунингдек, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк харид қилганлик учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилинади.  

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Қўшнилар ўзаро бир-бирини ҳақорат қилиши оғир оқибатларга олиб келди

Қорақалпоғистон. 2020 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 11:00 ларда Беруний туманидаги “Тинчлик” овулида 28 ёшли Г.Б. ва унинг қайнонаси 56 ёшли Г.Ш. қўшниси 36 ёшли Х.Д. билан ўзаро бир-бирларини ҳақорат қилиб жанжаллашиб, жанжал вақтида, Х.Д.нинг эри 39 ёшли И.С. хотинини ёнини олиш мақсадида, қўшниси Г.Б.нинг бош қисмига кетмон билан уриб унга тан жароҳати етказган, натижада Г.Б. шифохонага мурожаат қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ДУНЁ 

Антарктидада қизил қор ёғди

Антарктидадаги Украинанинг “Академик Вернадский” станциясида қизил қор ёғди. Бу ҳақида Украина таълим ва фан вазирлиги Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган. “Бир ҳафтадирки, станцияда қизил қор ёғмоқда. Ҳамма ер шу рангга кирди”, дейилади хабарда. Вазирликнинг маълум қилишича, қорга бундай тусни унинг таркибида мавжуд микроскопик сув ўтлари беради. Олимлар буни “Chlamydomonas nivalis” (қор хамидомонадаси) деб аташган. Сув ўтларининг бу тури паст об-ҳаводан қўрқмайди ва кунлар исиши билан ўсишда давом этади. Айни дамда Антарктидада ёз ҳукмронлик қилмоқда. Маълумотларга кўра, бундай ҳолатлар, Арктика ва Альп тоғларида ҳам учрайди.

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Ой Ер сайёрасидан узоқлашиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасининг ахборотномасида берган маълумотига кўра, Ой йилдан йилга Ер сайёрасидан узоқлашиб бормоқда. АҚШнинг Мадисон штатидаги Висконсин университети олимлари 1,4 миллиард йил олдин Ой ўз ўқи атрофида айланиш услубини ўзгартириб, сайёрага яқинроқ бўлганини аниқлаганлар. Ўша даврларда сутка давомийлиги 18 соатни ташкил этган. Ер сайёрасидан Ой йилига 3,82 сантиметр тезликда узоқлашмоқда. Ер сайёраси билан Ойнинг ўртасидаги масофа 384,4 минг км.ни ташкил этади.

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Ерга хавфли улкан астероид яқинлашмоқда

NASA космик агентлиги Ерга хавфли астероид яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди РИА Новости. 15 феврал куни самовий жисм ерга минимал масофага яқинлашади, Ойгача бўлган масофадан 15 марта бўлган кам. “Аполлон” гуруҳига кирувчи улкан астериод – унинг парвоз йўли ер орбитасидан кесиб ўтиши туфайли, хафли ҳисобланади. 163373 рақамли астероид ўлчамлари 440 дан 990 метрни ташкил қилади, 1995 йил 23 октябрда аниқланган. Бундан аввал Ерга бир километрга яқин бўлган астероид яқинлашган. Ўша вақтда NASA сайёрага ҳеч қандай хавф солмаслигини маълум қилган. Астероид Ер яқинидан – Ердан Ойгача бўлган масофадан 16 баравар узоқ…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ 

Эски анҳорда тозалаш ишлари бошланди

Эски анҳорда тозалаш ишлари бошланди Қарши шаҳри марказини кесиб ўтган ва ҳудуд учун асосий суғориш тармоғи саналган Эскин анҳор каналида кечадан ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев ташаббуси билан бошланди. Маълумки, мазкур канал анча вақтдан буён тозаланмаган, ичи балчиқ лойига, ёввойи ўтларга тўлган, чиқиндилар ташланган эди. Канал ҳолатини яхшилаш, атрофини янада кўркам қилиш мақсадида бу ерга махсус техника воситалари ва ишчилар жалб қилинди. Ҳозирда ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда. Канал ичи балчиқ лойи ва чиқиндидан тозаланаяпти. Ишларнинг бориши ҳақида маълумот бериб борамиз. Қарши шаҳар…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Ўзбекистонда биринчи марта “Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми” ўтказилади

14-19  январ кунлари Ўзбекистонда биринчи марта “Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми” ўтказилади. Шу  муносабат билан юртимизга бир қанча халқаро ташкилотлар раҳбарлари келиши кутилмоқда, дейди Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бўлим бошлиғи Шерали Саттаров.  Жумладан, Халқаро истеъмолчилар ташкилоти (Consumer International) президенти Маримуту Надасон ташрифи кўзда тутилмоқда.  У ушбу лавозимда 2019 йил майдан буён фаолият юритиб келмоқда.  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ушбу форумда халқаро ташилотларнинг бу каби вакилларининг иштироки мамалакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қилинаётган ишларни кенг оммага тарғиб этишда, ривожланган мамалакатларнинг бу соҳадаги тажриба ва ютуқларини…

Ko'proq o'qing

“Эрон билан урушмаймиз!”

АҚШнинг Вашингтон, Нью-Йорк, Чикага ва бошқа шаҳарларида президент Дональд Трампнинг охирги ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. Намойишчилар Трампнинг қарорига кўра эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишини қоралади. “Эрон билан урушмаймиз!”, “Эронга қарши санкциялар бекор қилинсин!” дея ҳайқирди улар. Бундан ташқари, намойишларда қатнашганлар Яқин Шарққа қўшимча аскар жўнатилишига ҳам қарши чиқди. АҚШ Мудофаа вазирлиги Яқин Шарқда вазият кескинлашгани муносабати билан ўтган ҳафтада Кувайтга 650 нафар аскар жўнатди. Бир неча кун ичида яна 3 минг аскар юборилади.

Ko'proq o'qing