ЖАМИЯТ 

Шаҳрисабз шаҳар ҳокими ёшлар билан учрашди

Учрашув қизғин ва савол-жавобларга бой ўтган кўринади. Шаҳрисабз шаҳридаги 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида ўтказилган тадбирда Ёшлар Иттифоқи шаҳар кенгаши етакчилари, ёш тадбиркорлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари ОАВ ходимлари иштирок этишгани маълум қилинди. P.S. Шаҳар ҳокими ҳузурига келган онахон, набиралари масаласида ҳоким билан музокара олиб борганга ўхшайди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди

Президент қарори (ПҚ–4594-сон, 11.02.2020 й.) билан “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга қўшимча киритилди. Киритилган қўшимчага кўра, 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистоннинг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).  

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Марказий кўчада замонавий бекатлар қад ростлайди

Жамоат транспортидан фойдаланувчи аҳолига кенгроқ қулайлик яратиш мақсадида Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчаси бўйлаб янги намунадаги бекатлар қурилиши бошланди. Мазкур бекатларнинг аввалгиларидан фарқи йўловчилар учун мўлжалланган шароитларнинг кўплигидадир. “Замонавий бекатнинг 2 хил варианти тасдиқланди. У 12 га 4 метр майдонни эгаллайди. Бир қисми савдо дўконига мослашади. Бошқа тарафи кутиш жойи бўлади. Бекат кузатув камераси, кондиционер каби муҳим воситалар билан жиҳозланади”, дейди Қарши шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Жасур Чориев. Бундан кўзланган мақсад жазирама ва совуқ кунларда йўловчиларга зарур қулайлик тақдим этишдан иборат. Қолаверса, замонавий бекатлар Қарши шаҳри архитектуравий қиёфасига янада кўрк…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Ана холос! Ўз эрларини урган машҳур юлдузлар

Уйдаги зўравонлик ҳақида гапирганда, кўпинча эркакнинг аёлга нисбатан шафқатсиз муносабати назарда тутилади, аммо эркаклар ҳам калтакланишдан азият чекишади. Сўнгги бир ҳафта давомида бутун дунё муҳокама қилган янгилик бунга мисол бўла олади. Маълум бўлишича, Эмбер Херд мунтазам равишда таниқли актёр, “кариб денгизи қароқчилари” юлдузи Жонни Деппга қарши зўравонлик қилган. Қуйида сиз кўрадиган машҳур аёллар ҳам қачонлардир севган инсонларига қўл кўтарганлар… Райан Хэддон Эмма Робертс Грейс Хайтауэр Келли Брук

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Ўзбекистондаги тузумни ағдаришга ҳаракат қилган “ДЭО маҳбуслари” юристи қамоқдан озод этилди

Уларни “Шайхали қамоқхонаси” номи билан танилган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган жазони ижро этиш муассасасида “ДЭО маҳбуслари” деб аташарди. ДЭО – бу диний экстремистик оқим… Бу шундай оқимки, дилида динга эътиқоди бор кўплаб кишилар, айниқса, ёшларни ўзига ром этиб, уларнинг умр йўлларини адоғи йўқ қоронғулик сари буриб юборди. Асл мақсади давлат, ҳокимият бўлган кимсаларнинг динни ниқоб қилиб олиб, зимдан олиб борган таъсирига минглаб юртдошларимиз тушгани сир эмас. Ўзбекистоннинг конституциявий тузумини ағдаришга қаратилган ҳаракатлар содир этилганида ва ундан сўнг эса бунда иштирок этган кўпчилик ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган ва суд…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ СПОРТ 

Муҳаммадқодирдан учта олтин

Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича давом этаётган VI Халқаро бирдамлик ўйинларининг эркаклар ўртасидаги 81 килограммгача вазн тоифасида Муҳаммадқодир Тоштемиров учта олтин медалга сазовор бўлди. Мазкур вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини Ҳакимжон Шамсиддинов ва Муҳаммадқодир Тоштемиров каби истеъдодли полвонларимиз ҳимоя қилди. М.Тоштемиров даст кўтаришда 160 килограмм, силтаб кўтаришда 181 килограмм, иккикураш ҳисобига кўра 341 килограмм натижа билан олтин медалларни терма жамоамизга тақдим этди.   Ж.ТОШХЎЖАЕВ, М,АМИН (сурат), ЎзА

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартга қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топширишга рухсат этилган эди. Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 15 мартга қадар узайтирилди. Республиканинг барча ҳудудларида биттадан олий таълим муассасасида Ҳудудий ишчи…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ САЛОМАТЛИК 

Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1000дан ошди

Хитойда янги турдаги коронавирус келтириб чиқарувчи зотилжамдан бир кун ичида 108 киши вафот этди. Эпидемия бошлангандан бери қурбонларнинг умумий сони 1016 нафарни ташкил қилди.  Шунингдек, касалланганлар сони 2478 нафарга кўпайиб, 42638 нафарга етган. Вирус тарқалиш маркази ҳисобланган Хубэй провинциясида 103 киши, Пекин ва Тяньцзин шаҳарларида ҳамда Хэйлунцзян, Аньхуэй, Хэнань провинцияларида бир кишидан вафот этган. Айни вақтда мамлакат шифохоналарида 37 мингдан кўпроқ одам қолмоқда. Шу билан бирга, соғаётган одамлар сони ҳам ортмоқда. Уларнинг сони бир кунда 716 нафарга кўпайиб, умумий сони деярли 4 минг нафарга етди. Шунингдек, Хитойда 27 нафар хорижликда…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Прокурорнинг ёшлар билан учрашуви қандай ўтди?

Бугун Қарши шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабида 2-сектор раҳбари – Қарши шаҳар прокурори Актам Наврўзов ўз сектори ҳудудидан келган 200 дан ошиқ ёш билан мулоқот қилди. Тадбир ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни самарали ҳал этишга бағишланди. Очиқ суҳбат тарзида ўтган учрашувда прокурорга кўплаб ёшлардан масала келиб тушди. Хусусан, 10 нафарга яқин ёш тадбиркорлик бошлаш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўради. Ўрганиш ўтказиб, уларга сектор раҳбари тавсияси берилиши билдирилди. 15 нафардан зиёд ёш йигит-қиз эса бандлиги таъминланишини илтимос қилди. Бу борадаги аксарият сўров жойида ҳал этилди. 6 нафар ёшга ишга жойлашгани ҳақидаги…

Ko'proq o'qing