ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

РАСМАН: 10 июлдан 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари кучайтирилади /// Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди: 👉 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди; 👉 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди; 👉 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди; 👉 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Вилоят ҳокими чегара қишлоқларда бўлди /// Китоб туманидаги «Куҳсор» маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Тожикистон Республикаси Суғд вилоятининг Панжакент тумани, Фароб қишлоғи билан чегарадош. Ушбу маҳаллада Шут, Аспидухтар, Деновболо, Матмон, Жавуз қишлоқлари мавжуд.

Китоб туманидаги «Куҳсор» маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Тожикистон Республикаси Суғд вилоятининг Панжакент тумани, Фароб қишлоғи билан чегарадош. Ушбу маҳаллада Шут, Аспидухтар, Деновболо, Матмон, Жавуз қишлоқлари мавжуд. Вилоят ҳокими ушбу қишлоқлар аҳолисининг муаммолари, Х-сонли ҳарбий қисм фаолияти ва ҳарбий оилаларга қурилган ва қурилаётган уй-жойлар билан қизиқди.. Шунингдек, туманда ташкил этилаётган янги геология миллий боғини келажакда геотуризм ва иқтисодий салоҳиятини янада ошириш бўйича қилиниши керак бўлган бир қатор масалалар муҳокама қилинди.  

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Қабул-2020: Рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 500 мингдан ошди /// 2020 йил 7 июль соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 517 409 нафар (жорий йилги битирувчилар 272 586 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди.

2020 йил 7 июль соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 517 409 нафар (жорий йилги битирувчилар 272 586 нафар) абитуриент рўйхатдан ўтди. ▶️ Шундан, таълим шакли бўйича: ▪️ кундузги – 326 536 нафар; ▪️ сиртқи – 182 591 нафар; ▪️ кечки – 8 282 нафар. ✅ Ҳудудлар миқёсида: 1️⃣ Тошкент шаҳри – 138 344 нафар; 2️⃣ Самарқанд вилояти – 54 680 нафар; 3️⃣ Aндижон вилояти – 46 830 нафар; 4️⃣ Фарғона вилояти – 37 910 нафар; 5️⃣ Сурхондарё вилояти – 32 830 нафар; 6️⃣ Қашқадарё вилояти – 31 783 нафар;…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ МУНОСАБАТ 

Мактабларда “Тарбия” фани жорий этилади /// “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда…

“Умумий ўрта таълим муассасаларида “Тарбия” фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (422-сон, 06.07.2020 й.) қабул қилинди. ☑️ Қарорга мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларида “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” ҳамда “Дунё динлари тарихи” фанларини бирлаштирган ҳолда ягона “Тарбия” фани 1–9-синфларда – 2020/2021 ўқув йилидан, 10–11-синфларда эса 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фанларга ажратилган умумий соатлар доирасида босқичма-босқич амалиётга жорий этилади. 📘 “Тарбия” фанидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар янги ўқув йили бошлангунга қадар чоп этилиб, жойларга етказилади. 🖥 2020 йил июль ойидан бошлаб янги ўқув йили…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно.

Иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно. ❗️Ходимга у берган ёлғон маълумотлари ёки тақдим этган сохта ҳужжатлари оқибатида тўланган суммалар ундан суднинг қарори ёки ҳукми асосида ундириб олинади.  

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Лола Йўлдошева оиласига кутилган меҳмон келди

Аввалроқ хонанда Лола Йўлдошеванинг фарзанд кутаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун хонанда ўзининг Инстаграм саҳифасида қизалоғи дунёга келганини маълум қилиб, унга дил изҳорини баён этди: «Қизалоғим, ёруғ оламга хуш келибсан! Сен бизнинг хазинамиз, бахтимизсан! Биз сени жудаям севамиз, отанг билан доимо ёнингда бўламиз!»

Ko'proq o'qing
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Йирик қиморхона фаолиятига чек қўйилди

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ 30 июнь куни Жиноят қидирув бўлими ва ДХХ тезкор ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда йирик қиморхона фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, наманганлик фуқаро 9 нафар ўзига таниш бўлган шахсга қимор учун хонадонида шароит яратиб берган. Воқеа жойидан жами 34 867 000 сўм пул, 1120 АҚШ доллари ва хонадон эгаси учун ажратилган 340 000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида олиниб, мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Айни пайтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Бунга қадар Тошкент, Самарқанд,…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Бугун Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ва жамоатчи ходимлар томонидан шаҳримизнинг Жайҳун, Алишер Навоий, Насаф кўчалари ҳамда Бешкент йўлида тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

❇️ Бугун Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ва жамоатчи ходимлар томонидан шаҳримизнинг Жайҳун, Алишер Навоий, Насаф кўчалари ҳамда Бешкент йўлида тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. ❇️ Йўл бўйлари янтоқ ва бошқа бегона ўтлардан тозаланиб, кўчалар супурилди, дарахтлар таги юмшатилиб, суғориш ишлари бажарилди. Жайҳун кўчасидаги Эшоншаҳид қабристони деворларини таъмирлаш ишлари бошланди. ❇️ Жайҳун ва Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишган чорраҳада ҳар хил гул кўчатлари экилиб, гулхона барпо этилди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади /// мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

❗️Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади : 👉 шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб; 👉 мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач; 👉 жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач; 👉 озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач; 👉 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач; 👉 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган…

Ko'proq o'qing