ЖАМИЯТ 

СУД ТИЗИМИ: КОРРУПЦИЯ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ОЛДИ ОЛИНАДИ, ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК ТАЪМИНЛАНАДИ

7 декабрь куни давлатимиз раҳбари томонидан ушбу мақсадларни амалга оширишга қаратилган навбатдаги фармон имзоланди.
2021 йилда суд тизимида бир қатор ўзгартиришлар амалга оширилади:
а) 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши муносабати билан ушбу судларнинг малака ҳайъатлари шакллантирилади;
б) 2021 йил 1 февралдан бошлаб:
-илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари Интернет тармоғида махсус сайт орқали онлайн тарзда ёритиб борилади;
-судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилади ва жорий қилинади;
-судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар ишлаб чиқилади ва амалиётга татбиқ этилади;
в) судьяларнинг юридик жавобгарлиги масаласини ҳал этиш пайтида уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мақсадида:
-судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш) раиси томонидан киритилган тақдимнома прокуратура органлари томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, жиноят иши қўзғатилганлиги ёки қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Кенгашга Бош прокуратура томонидан хабар берилади;
-судьяларни гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга тегишли малака ҳайъатлари розилиги билан йўл қўйилади;
-суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Президентга йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб борилади.
С.ИСМАТОВ,
Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси, катта лейтенант

Tegishli xabarlar

Leave a Comment