ЖАМИЯТ 

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ /// Ушбу Қонун 2019 йилда қабул қилинган, Президент томонидан 2020 йил 18 ноябрда имзоланган, ярим йилдан кейин кучга киради.

Ушбу Қонун 2019 йилда қабул қилинган, Президент томонидан 2020 йил 18 ноябрда имзоланган, ярим йилдан кейин кучга киради.
Ҳужжатда қуйидагилар тартибга солинади:
-Миллий гвардиянинг ҳуқуқий мақоми ва асосий вазифалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлиги;
-Миллий гвардия фаолиятини ташкил этиш – тизими, бўйсуниши ва ҳисобдорлиги масалалари, мансабдор шахсларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, Миллий гвардия ҳайъати таркиби ва мақоми;
-ҳарбий хизматчилар ва хизмат ходимлар томонидан хизматни ўташ тартиби ва шартлари – хизматга қабул қилиш ва қасамёд қилиш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жиҳатлари, хизматдан бўшатиш ва хизматга тиклаш, хизмат муддатлари ва уларни узайтириш учун асослар, шунингдек ҳарбий ва махсус унвонлар бериш;
-Миллий гвардиянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
-ҳарбий хизматчилар (ходимлар) томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни, ўқотар қуролни қўллаш, ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан фойдаланиш;
-ҳарбий хизматчиларни ва ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг соғлиғини сақлаш, таъминоти, уй-жой майдони билан таъминлаш ҳамда пенсия таъминоти ва бошқалар.
Шу билан бирга ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қонунга хилоф ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни Миллий гвардия томонидан бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланиши лозим бўлиб, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахсдан ундириб олинади.

С.ИСМАТОВ,
Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси, катта лейтенант

Tegishli xabarlar

Leave a Comment