“КАМАЗ” ЙЎЛИГА ЧИҚҚАН “ДАМАС” /// 2020 йил 28 август куни соат 15:00 ларда Косон туманида истиқомат қилаётган Н.Ш. ўзининг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасида Қарши шаҳар маркази йўналиши томонидан Косон тумани йўналиши томон бошқариб бораётиб…

 Бугун ҳаётимиз янада фаровонлашиб, турмушимиз учун турли қулайликлар яратилмоқда. Айниқса, янги-янги русумдаги машиналар оғиримизни енгил қилмоқда. Аммо тан олишимиз керак, бир неча сониялик ҳушёрликни йўқотиш йўлда оғир оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.
2020 йил 28 август куни соат 15:00 ларда Косон туманида истиқомат қилаётган Н.Ш. ўзининг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасида Қарши шаҳар маркази йўналиши томонидан Косон тумани йўналиши томон бошқариб бораётиб, “Хўжақўрғон” қишлоғи ҳудудидан ўтган “Обдида-Хўжақўрғон” кўчалари кесишган чорраҳага келганида йўл қоидасини қўпол равишда бузади. Натижада йўналишга нисбатан чап томондан асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган “Камаз-5320” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетади. Содир бўлган йўл транспорт ходисаси оқибатида “Дамас” ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этади. Машина олд ўнг томонида ўтирган йўловчи ҳам шифохонада шифокорларнинг тиббий муолажаларига қарамасдан бу ёруғ оламни тарк этган.
Албатта, икки норғул йигитнинг ҳаётдан эрта кетиши ниҳоятда ачинарли ҳол. Аммо бунга сабаб бўлган омилни ўйлаб кўрсак, мулоҳаза қилсак, йўл қоидаларига амал қилиш умримиз фойдаси эканлигини англаб етамиз.

С.ИСМАТОВ,
Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиси, катта лейтенант

Tegishli xabarlar

Leave a Comment