ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

30 ёшдан сўнг қайси маҳсулотларни истеъмол қилмаган маъқул? /// Оқ нон, Қадоқланган шарбат, Балиқ, Кимёвий моддалар қўшилган йогурт

30 ёшдан сўнг метаболизм секинлаша бошлайди. Бундан чиқди, овқатланишга эътибор бериш керак. Агар соғлиғингизга беэътибор бўлмасангиз, бу ёшда баъзи маҳсулотларни истеъмол қилмасликка тўғри келади.

Оқ нон

Олий навли ундан тайёрланган пишириқлар тез ҳазм қилувчи углеводларга бой бўлади. Улар қонда қанд миқдорининг кескин кўпайишига ҳамда ортиқча вазнга олиб келади.

Қадоқланган шарбат

Пастеризация жараёнида бундай ичимлик мевалар таркибидаги кўпгина фойдали витаминлар ва минералларни йўқотади. Устига-устак, ишлаб чиқарувчилар қадоқланган шарбатга қандни кўп қўшадилар. Бу эса ичимликнинг зарарли хусусиятини оширади.

Балиқ

Балиқ ўзининг фойдали хусусиятлари билан машҳур. Аммо бу балиқчилик фермасидан тўппа-тўғри дўкон расталарига келиб тушган сифатли маҳсулотларга тааллуқли. Афсуски, супермаркетларда учрайдиган 70 фоизгача балиқлар сунъий равишда етиштирилади. Бундай маҳсулотда антибиотиклар ҳаддан ташқари кўп бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Кимёвий моддалар қўшилган йогурт

Табиий йогурт ҳар қандай ёшда организмга фойдали. Лекин кимёвий моддалар қўшилган маҳсулотни бундай деб бўлмайди. Бир порция мевали йогурт таркибида  47 грамм шакар бўлиши мумкин. Бу кунлик меъёрдан 1,5 баравар ортиқ дегани.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment