ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

24.000 АҚШ долларга «ухлатмоқчи» бўлганлар қўлга олинди

 Хоразмнинг Ҳазорасп туманида фуқаро Ш.Н.ни 24.000 АҚШ долларига «ухлатмоқчи» бўлган икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, фуқаролар Ж.И. ва У.А.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.Н.ни «Г.Т.» МЧЖ балансидаги ер майдонида савдо дўконлари қурилиши ҳақидаги ёлғон маълумотлар билан алдаб, 2 та дўкон қуриш учун ер ажратиб бериш эвазига 24.000 АҚШ доллари сўрайди. Бироқ уларнинг эмас, аксинча, улар фирибгарлигини фош этишга қаратилган Департамент «операция»си ўхшайди. Яъниким, шоввозлар талаб қилган пулни олаётганда далилий ашёлар билан ушланади.

Айни пайтда фирибгарлик аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment