ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

ЙПХ ходими дўппосланди /// М-39 Тошкент-Термиз автомагистрал йўлининг 983 километрида “Саёҳат” чойхонаси атрофида “Ваз-21063” ва “Нексия-3” русумли автомашина ўртасида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси бўйича чақирувга асосан хизмат вазифасини бажариш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори Комил Бўриев ҳодиса жойга етиб борган.

2020 йил 11 август куни Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 Тошкент-Термиз автомагистрал йўлининг 983 километрида “Саёҳат” чойхонаси атрофида “Ваз-21063” ва “Нексия-3” русумли автомашина ўртасида содир этилган йўл транспорт ҳодисаси бўйича чақирувга асосан хизмат вазифасини бажариш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори Комил Бўриев ҳодиса жойга етиб борган.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходими К.Бўриев содир этилган йўл транспорт ҳодисаси бўйича ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Нексия-3” русумли, 10J371SA давлат белгили автомашина ҳайдовчиси Ж.Саттаровдан автомашина ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида, ушбу автомашина йўловчиси бўлган судланувчи Олимов Обид Хуррамович уларнинг суҳбатига асоссиз аралашиб, ИИБ ЙҲХБ ходими К.Бўриевга автомашина ҳужжатларни беришни рад қилиб, воқеа жойидан кетишга уринган вақтда автомашина ҳайдовчи ўриндиғига ўтирган ИИБ ЙҲХБ ходими К.Бўриевга фаол қаршилик кўрсатиб, унинг хизмат кийимида бўлган боди камерасини ҳамда кўкрак нишонини тортиб олиб, хизмат кийимининг чап елка погонини юлиб ташлаб, тугмаларини йиртиб, қўли билан ўнг қулоқ, ўнг юз юқори қисмига ва ўнг пастки жағ қисмига, чап елка ўрта қисми, кўкрак қафасига уриб, “соғлигининг бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳати” етказган.

Олий суднинг хабар беришича, суд О.Олимов (Ф.И.Ш ўзгартирилган) га жазо тайинлашда айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, қарамоғида 4 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, оиласида ягона боқувчилигини, жабрланувчига етказилган зарарни ўз ихтиёри билан тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб уни Ўзбекистон Республикаси ЖК 219-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, унга шу модда билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment