ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Шинаванда ҳокимлар: Қобил Турсунов рубобни «сайратди», Шуҳрат Абдураҳмонов эса қўшиқни… (видео)

Шинаванда ҳокимлар: Қобил Турсунов рубобни «сайратди», Шуҳрат Абдураҳмонов эса қўшиқни... (видео)

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов рубоб чалаётгани акс этган лавҳа тарқалди. Қисқа лавҳада ҳоким созни «сайратиб» юборганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Сирасини айтсак, шинаванда ҳокимлар кам эмас. Масалан, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов. У қизининг туғилган куни муносабати билан уюштирган ва катта шов-шувга сабаб бўлган тадбирда қўшиқ куйлагани маълум бўлди.

«Қуёш, нуринг сочавер мўл-мўл! Баҳор, кетма бизнинг бошлардан!» дея хониш этишга ҳаракат қилган амалдорнинг ижросида қўшиқнинг сўзлари ўзгача, тагмаъноли ифодалангандек туюлади гўё.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment