ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Россиялик рэпер бухоролик Азим Абдуллаевга «Mercedes»ини топшириш учун Ўзбекистонга келди

Россиялик рэпер бухоролик Азим Абдуллаевга "Mercedes"ини топшириш учун Ўзбекистонга келди

Россиялик рэпер Моргенштерн бухоролик Азим Абдуллаевга Mercedes автомобилини топшириш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда хонанда «Instagram»даги саҳифасида маълум қилди.

Рэпер Hilton меҳмонхонаси олдида қисқа видео суратга олиб, афсонавий «Мерин»ни танлов ғолибига топшириш учун келганини айтади.

9 декабрь куни Азим Абдуллаев Instagram’даги саҳифаси орқали Моргенштерн тез кунда Ўзбекистонга келиб, унга Mercedes’ни топширишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, россиялик таниқли рэпер ва бастакор Алишер Валиев (тахаллуси Моргенштерн) 18 октябрь куни Instagram’да Mercedes-Benz E200 машинаси учун танлов ўтказган ва унда Бухорода яшовчи @aza_1002 аккаунти эгаси Азим Абдуллаев ғалаба қозонган эди.

Моргенштерн ўшанда ғолиб билан боғланган ва автомобилни шахсан ўзи Ўзбекистонга олиб келишини маълум қилган. Кейинроқ мусиқачи Ўзбекистонда хорижда ишлаб чиқарилган машина учун белгиланган божхона тўловлари миқдоридан хабар топгач ўз stories’ида видеохабар қолдирган.

«Ўзбекистонда машина учун божхона тўлови қанча эканини биласизми? Унинг нархи машина нархига тенг экан», — деган Моргенштерн. Рэпер чегаралар ёпиқлиги ва машинани мамлакатга олиб кириш қимматлиги сабабли уни етказиб беришда ҳукуматдан ёрдам сўраган.

Мусиқачи блогер Юрий Дудга берган интервьюсида Mercedes-Benz’ни танлов ғолибига етказиб бериш учун яна 2 миллион рубль тўлаши кераклигини айтган.

Mercedes-Benz’нинг яна бир халқона номи «Мерин», қўшиқчи ўз композицияларидан бирини ушбу машинага бағишлаган (унда ҳақоратли сўзлардан кўп фойдаланилган), қўшиқ Youtube’да 85 миллион мартадан кўпроқ кўрилган. Ҳисоб-китобларга кўра, Моргенштерн машина учун 4 миллион рубль (тахминан 51 минг АҚШ доллари) сарфлаган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment