ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Таниқли турк актрисаси турмуш қурмай, ҳомиладор бўлди. Мухлислар ғазабда (ФОТО)

Ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида бўлган таниқли туркиялик актриса Марям Узерлининг фотосурати Туркияда жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди.

Яқинда араб мухлисларининг тажовузкорлигини изоҳлаган Марям бу сафар ватандошларининг тушунмовчилигига дуч келди.

Актриса ижтимоий тармоққа ҳомиладорлиги сезиларли даражада билинган суратни жойлаштиргандан сўнг, Узерлининг ноқонуний фарзандлари ҳақида салбий изоҳлар билдирила бошланди.

Таниқли турк актрисаси турмуш қурмай, ҳомиладор бўлди. Мухлислар ғазабда (ФОТО)

Туркиялик мухлисларнинг норозилигига сабаб шуки, актриса ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида, аммо америкалик севгилиси билан ҳамон расман турмуш қурмаган.

“Болалар никоҳсиз туғилмаслиги керак. Биз тўғри жамиятда яшаяпмиз ва жамият ўз қоидаларини белгилайди: Марям, муносабатларни қонунийлаштиринг», – деб ёзган юлдузнинг турк мухлислари.

Узерли ватандошларининг реакциясига анча босиқлик билан муносабат билдирди ва унга қуйидагича изоҳ берди:

«Менга қандай муносабатда бўлишингиздан қатъи назар, барчангизни жуда яхши кўраман. Шахсий ҳаётимга эмас, балки ролларимга эътиборингизни қаратинг. Тўйга келсак, албатта, бўлади, лекин ҳозир эмас, балки коронавирус пандемияси тугаганидан кейин. Мен ажойиб тўй қилмоқчиман ва ўз орзуимни амалга оширадиган кунларни кутаман».

Tegishli xabarlar

Leave a Comment