ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Марказий Осиё давлатлари — коррупция энг кўп “гуллаган” мамлакатлар сафида

Бу ҳақда “TRACE International” тадқиқотларида маълум қилинди. Қайд этилишича, коррупцияга қарши чоралар самарадорлиги бўйича қўшниларимиз — Туркманистон 194 давлат орасидан 193-ўринни эгаллаган. Шимолий Корея эса одатдагидек яққол аутсайдерга айланган. Мазкур рўйхатдан Марказий Осиё минтақасида Қозоғистон 123, Қирғизистон 130, Ўзбекистон 150 ва Тожикистон 174-поғоналардан жой олди. Ушбу давлатлар антикоррупция борасидаги танг аҳвол ҳақидаги маълумотларга қандай “реакция” билдириши (кўпинча “ноль” муносабат бўлади, бунга эса ўрганиб ҳам қолдик) эса муҳим эмас. Муҳими, институционал ўзгаришлар эмас, амалда аниқ ва қатъий қадам қўйиш қачон бошланишида. Биз эса кутишда давом этамиз.

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Илон Маск жаҳоннинг энг бойлари рейтингида Билл Гейтсдан ҳам ўзиб, иккинчи ўринга чиқди! SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари ўтган ҳафта дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида кучли учликка кирган эди. Илон Маск сармояси ўсишда давом этмоқда – у аллақачон иккинчи ўринга кўтарилиб олди!

Илон Маск жаҳоннинг энг бойлари рейтингида Билл Гейтсдан ҳам ўзиб, иккинчи ўринга чиқди! SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари ўтган ҳафта дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида кучли учликка кирган эди. Илон Маск сармояси ўсишда давом этмоқда – у аллақачон иккинчи ўринга кўтарилиб олди!

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

3 000 АҚШ доллардан иборат қалбаки валютани муомалага киритмоқчи бўлган шахс ушланди

  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан тезкор маълумот олинган. Унга кўра ИИБ ходимлари билан бирга ўтказилган тадбирда фуқаро У.Ш. қалбаки 3 000 АҚШ долларидан 300 АҚШ долларини Каттақўрғон деҳқон бозорида фуқаро Ш.О.га миллий валютага айирбошлаш учун берган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Тадбир давомида, У.Ш.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда: — 50 ва 100 купюрали 17 400 АҚШ доллари, 1 дона 5 000 купюрали Россия рубли; — 1 дона 1 000 купюрали Перу пул бирлиги ҳамда “Lenovo” русумли ноутбук; — “НР” русумли рангли принтер мавжудлиги аниқланган. Ашёвий далил…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Aҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори фирибгарлик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тезкор тадбир ўтказилган.  Унда Бектемир туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори М.А. фуқаро Ш.А.нинг турмуш ўртоғини юқори лавозимдаги танишлари орқали Тошкент шаҳридаги туғруқ комплексларидан бирига раҳбар лавозимига тайинлатиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонунга кўра, 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланди. Эслатиб ўтамиз, бу ҳақда қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида маъқулланганди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Келгуси йилдан электр учун тўловни ҳамма олдиндан тўлайди

Электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахсларнинг хизмат учун тўловларни олдиндан тўлашларига оид Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2021 йил 1 февралдан барча истеъмолчиларга (шу жумладан маиший истеъмолчиларга) етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилади. Тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилади. Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Ҳайдовчи: Бир нимани устидан ўтиб кетгандек бўлдим. Ортга қайтиб қарасам одам экан /// Ғузорда «Нексия» русумли автомобиль уриб юборган пиёда шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Ғузорда «Нексия» русумли автомобиль уриб юборган пиёда шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан об-ҳаво шароитини инобатга олиб, белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ДУНЁ 

14 ёшли ўқувчи дунёдаги энг бўйи баланд ўсмир деб топилди

Хитойлик 14 ёшли мактаб ўқувчиси Рэн Кэю дунёдаги энг баланд ўсмир сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда Guinness World Records сайтида маълум қилинди. Қайд этилишича, унинг бўйи 221 сантиметрни ташкил этади. Гиннес рекордлар китоби ҳузуридаги қўмита экспертлари октябрда ўсмирнинг бўйини бир неча марта ўлчашган ва рекордни расман қайд этишган. Хабар қилинишича, Рэннинг дарозлиги ҳеч қандай касаллик билан боғлиқ эмас. Бу бир неча бор ўтказилган тиббий текширувлар натижасида тасдиқланган. 

Ko'proq o'qing