ДУНЁ ЖАМИЯТ 

Астероид Ерга рекорд даражада яқин масофадан учиб ўтди

ATLAS тизимининг Ердаги телескоплари сайёрамизга рекорд даражада яқин масофада учиб келган астероидни қайд этди. Бу ҳақда Universe Today хабар бермоқда.

Ушбу воқеа 13 ноябрь, жума куни кузатилган.

2020 ВТ4 деб номланган осмон жисмининг диаметри астрономлар томонидан 5-10 метрга баҳоланган. Сайёрадан 350 километр узоқликда учган жисм бошқа астероидлар рекордини янгилаган.

Телескоплар астероидни Тинч океанининг жанубий қисмига яқинлашганда қайд этишган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment