ДУНЁ 

Хитой пўписа қилди: «Кўр бўлиб қоласиз»

Гонгконг ишлари фақат Хитойнинг ички иши ҳисобланади, агар «Беш кўз» альянси давлатлари Хитойнинг суверенитети ва хавфсизлигига таҳдид солишга журъат этса, улар кўр бўлиб қолиш хавфи бор, деди пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян.

Бундан аввал Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Канада ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котибининг қўшма баёнотига кўра, Хитой ҳукуматини Гонконг қонун чиқарувчиларини дисквалификация қилиш сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирган эди. Беш давлат разведка маълумотларини алмашиш ва мувофиқлаштириш бўйича «Беш кўз» разведка альянсига аъзо.

«Уларнинг кўзи бешта ёки ўнта бўлишидан қатъи назар, агар улар Хитойнинг суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш манфаатларига зарар етказишга журъат этса, уларнинг кўзлари кўр бўлиб қолишидан эҳтиёт бўлишсин», – деди дипломат.

Унинг таъкидлашича, «Хитой қатъий норозилигини билдиради ва тегишли давлатлар томонидан халқаро ҳуқуқ ва халқаро муносабатларнинг асосий қоидаларини қўпол равишда бузилишига, шунингдек Хитойнинг ички иши бўлган Гонконг масаласида уларнинг масъулиятсиз эътирозларига қатъий қарши чиқади».

Дипломат Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Гонконг Қонунчилик кенгаши аъзоларининг малакаси тўғрисида конституция, Гонконг Асосий қонуни ва Гонконг миллий хавфсизлик қонунининг тегишли қоидаларига мувофиқ қарор қабул қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, «битта мамлакат, иккита тизим» тамойилини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш, Гонконгда қонун устуворлигини ва конституциявий тузумни таъминлаш учун зарур.

Аввалроқ, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси йиғилишда Гонконг қонунчилик кенгаши аъзоларининг мандатларидан зудлик билан маҳрум қилиш тўғрисида резолюция қабул қилди, уларнинг ҳаракатлари миллий хавфсизликка таҳдид сифатида қаралмоқда.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment