ДУНЁ 

Уйига метеорит тушган тобутсоз миллионерга айланди (Фото)

Уйига метеорит тушган тобутсоз миллионерга айланди (Фото)

Фото: «The Sun»

Индонезиялик 33 ёшли Жошуа Хутагалунг уйига метеорит тушгандан сўнг бойиб кетди, дея хабар берди «The Sun» газетаси.

Оғирлиги 2,2 кг, катталиги футбол тўпидай келадиган метеорит айвонининг томини тешиб ўтганида тобутсозлик билан кун кўрувчи одам ҳовлисида ишлаётганди.

«Ҳаммаёқ тарақ-туруқ бўлиб кетганида ташқарида ишлаётгандим. Уйим худди устига дарахт қулаб тушгандай бир силкиниб олди. Метеорит иссиққина эди. Хотиним билан бирга уни кетмон билан ковлаб олдик», — дейди Жошуа.

Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу қимматбаҳо осмон жисми кўпгина жумбоқларга ечим топиб бериши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу метеорит 4,5 млрд ёшда. Улар тошни 1,8 млн долларга баҳолашган.

Жошуа метеоритни коллекционерга пуллади. Фақат қанчага сотгани номаълум. Бироқ шуниси аниқки, метеорит учун унга яхшигина пул таклиф қилишган. Айтишларича, бу пулга у бемалол 30 йил ночорлик нималигини билмай яшаши мумкин экан.

Тобутсознинг уч нафар фарзанди бор. Энди у пенсияга чиқишни режалаштиряпти. Жошуа пулнинг бир қисмини черков қурилишига сарфлашга ваъда берган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment