ЖАМИЯТ СПОРТ 

Жаҳон чемпиони муносиб кутиб олинди

Сербия давлатининг Нови-Сад шаҳрида самбо ва жангавор самбо бўйича жаҳон чемпионати баҳсларида 48 кг вазн тоифасида яккабоғлик спортчи Мушарраф Ибодуллаева олтин медални қўлга киритди.

Бугун чемпион улкан ғалаба билан уйига қайтди. Мушаррафни яқинлари ва туман ҳокими Л. Абдуллаев бошчилигидаги раҳбарлар муносиб кутиб олишди. Яккабоғ туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, эришган муваффақияти билан табриклаб, Мушаррафга энг сўнгги русумдаги компьютер жамланмаси совға қилинган.

«Марҳум эрим Мушаррафни спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлади.
Афсуски, умри қисқа экан. Яккабоғ халқи бугун қизимизни қандай ғурур билан кутиб олганини кўра олмади», – дейди чемпионнинг онаси Матлуба Бобоқулова

 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment