ЖАМИЯТ СПОРТ 

Қашқадарёлик яна бир самбочи жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди

Сербиянинг Нови-Сад шаҳри самбо ва жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётганлиги хусусида хабар берган эдик. 

Ушбу чемпионатда ҳамюртларимиз ишончли тарзда иштирок этишмоқда. Жумладан, жанговар самбо бўйича 62 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Боқиев барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди .

Мазкур самбочи финалда россиялик Алесандр Салиховга қарши баҳс олиб бориб, унга хеч қандай имконият қолдирмаган.

Маълумот учун, чемпион Баҳодир Боқиев Қашқадарё вилоятнинг Шаҳрисабз шаҳрида туғилиб ўсган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment