СПОРТ 

Зиданнинг кеча танлаган таркиби «Реал» футболчиларида шубҳа уйғотди

Мадриднинг «Реал» клубининг айрим футболчилари жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг Ла Лига доирасида «Валенсия» клубига қарши танланган таркибмдан ҳайрон бўлишди, дея хабар бермоқда Marca нашри.

Ҳимоячи Ферлан Менди ва ярим ҳимоячи Тони Кроослар асосий таркибдан жой олмагани футболчиларни ҳайрон қолдирган, чунки уларнинг ўрнига Марсело ва Исколар асосий таркибда ўйинни бошлашган. Кроос учрашувнинг 76-дақиқасида заҳирадан майдонга тушган, Менди эса умуман майдонга туширилмаган.

Шундай бўлсада, «Реал» футболчилари барибир Зиданнинг қарорларини ҳурмат қилади, аммо, унинг кечаги танлаган таркиби футболчиларда шубҳа уйғотди.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment