ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ САЛОМАТЛИК 

Финляндия университети билан ҳамкорликда Тошкент давлат стоматология институтида халқаро илмий журнал ташкил этилди

Финляндия университети билан ҳамкорликда Тошкент давлат стоматология институтида халқаро илмий журнал ташкил этилди

Финляндиянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда Тошкент давлат стоматология институти «Тиббиёт ва инновация» халқаро илмий журналини ташкил этди.

Ушбу  “Medicine and innovations” номли халқаро илмий журнал ТДСИ ва JAMK университети орасида тузилган меморандум асосида ташкил этилган бўлиб, унда таълим ва илмий-амалий муассасалари докторантлари ва мустақил изланувчиларининг илмий изланишлари натижаларига доир мақолалари, шу билан бирга тиббиёт соҳасининг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган олимларнинг минтақа ва жаҳондаги долзарб муаммоларнинг изчил тадқиқотларига бағишланган илмий мақолалари мунтазам бериб борилади.

«Medicine and innovations» илмий-амалий журналининг асосий мақсади Давлат таълим стандартига мувофиқ замонавий дастурлар асосида ўқитишнинг сифатини таъминлаш, илмий педагогик кадрлар ва таълим олувчиларнинг илмий-ижодий фаолияти, илмий тадқиқотлари ёрдамида  фан техника технологияларни ривожлантириш, тиббиёт ва таълим жараёни орқали мамлакат иқтисодиётининг тараққиётига ҳисса қўшадиган мавзуларда материалларни ёритишга йўналтирилган.

Журнал таҳририяти Финляндия, Англия, Италия, Чили, Россия ва Козогистон давлатларининш етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказларининг профессорларидан иборат.

Журнални  Халқаро базаларга, хусусан, Scopus, Web of science, РИНЦ  ва бошқаларга аъзо қилинмоқда. Шунингдек, хорижий ҳамкасблар билан тиббиётнинг турли йўналишларида яратилаётган инновациялар бўйича  билим ва тажрибалар алмашишдан иборат.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment