ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Қашқадарё ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи журнал АҚШда чоп этилди /// Инглиз тилида чоп этилалиган «Inside Kashkadarya» журнали тарихда илк бор Amazon.com орқали АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатларида сотувга қўйилди.

 

Инглиз тилида чоп этилалиган «Inside Kashkadarya» журнали тарихда илк бор Amazon.com орқали АҚШ ва дунёнинг бошқа давлатларида сотувга қўйилди. Қизиқарли томони шундаки, мазкур журнал вилоят тарихида дастлабкиси бўлиб, асосан, ҳудуднинг туристик, сиёсий, ижтимоий-маданий ҳаётини ёритишга мўлжалланган .

Журналнинг илк сони Қашқадарёнинг туризм салоҳиятига бағишланган. Бунда воҳанинг зиёрат, эко, этно ва экстремал туризм йўналишлари кенг очиб берилган.

Маълумот ўрнида, «Inside Kashkadarya» журналининг таҳрир ҳайъати раиси Зойир Мирзаев, бош муҳаррири эса туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот котиби Асрор Аллаяров ҳисобланади ҳамда ойда бир маротаба чоп этилади.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment