ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Қашқадарёда ширкатлар тугатиляпти

️Қашқадарё вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси  ахборот хизмати хабарига кўра, вилоятда мавжуд 1903 кўп квартирали уйлар 161 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига бириктирилган бўлиб, ушбу кўп квартирали уйлардаги умумий жойларни, мавжуд коммуникация тизимларини ва кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларни яхши холатда сақланишини назорат қилиш ҳамда кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолига сифатли коммунал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш ширкатларнинг асосий вазифаси этиб белгиланган эди. Афсуски ширкатлар билдирилган ушбу ишончни оқлай олишмади. Натижада аҳолининг мажбурий бадаллардан қарздорлиги 3,5 миллиард сўмдан ошиб кетган. Зарур маблағларни ўз вақтида йиғилмаслиги ширкатлар томонидан аҳолига кўрсатилаётган коммунал…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Муборакда газ ишлаб чиқариш заводи бор. Аммо аҳолига кўмир сотиляпти. Нега?

Ижтимоий тармоқларда Муборак тумани ҳудудида аҳолига арзон нархларда кўмир тарқатилаётгани танқид қилинганди. Ҳокимлик ушбу танқидларга изоҳ берди. «Ижтимоий тармоқда қандайдир тентакмиялар (@tentakminds)нинг расмий телеграм каналимизда Муборак тумани ҳудудида аҳолига арзон нархларда кўмир тарқатилаётгани хусусидаги хабаримизга нисбатан билдирган фикрларига муносабат. Таъкидлаш лозимки, туман ҳудудидаги ҳамма қишлоқлар ҳам табиий газга уланмаган ва ўша ҳудудлардаги аҳолига суйилтирилган газ баллонларида газ тарқатилади. Хонадонларни қизитиш учун эса кўмир ва ўтинга мослашган печлардан ҳам фойдаланилади. Шу боис қиш-қировли кунларда аҳолига қулайлик сифатида туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўша ҳудудларга оддий кўмир ва кўмир брекетлари имтиёзли нархларда тарқатилмоқда.…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

«Уммон» гуруҳи аъзоси Шохрух санъатни тарк этганини эълон қилди (видео)

Бу ҳақда гуруҳ қўшиқчисининг ўзи видео чиқиш қилди. Унда Шохрух Аллоҳ учун санъатни, қўшиқ куйлашни тарк этганини айтган. Санъат билан видолашаётган хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу ҳақда  турли хил маънодаги изоҳлар кўпайиб кетганлиги сабаб видео орқали чиқишга мажбур бўлганлигини билдирди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Ўғирлик, босқинчилик ва оғуфурушлик билан судланган одамнинг уйидан яна 1,5 кг марихуана топилди

Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан «Хавфсиз ҳудуд» тезкор профилактик тадбири давомида, 1986 йилда туғилган Д.Е.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, вазни 1,4 кг марихуана гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди. Терговга қадар суруштирувда у муқаддам ўғирлик, босқинчилик ва гиёҳванд моддалари  савдоси билан шуғуллангани учун судланганлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Д.Е.га нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ 

Қашқадарёда юридик университет филиали очиладими? /// “Университет филиалини очиш айтишга осон, — деди адлия вазири. — Бунинг учун шу соҳада таълим бера оладиган профессор ўқитувчилар, моддий-техник база ва инсон ресурслари етарли бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов билан онлайн мулоқот чоғида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири “Қарши шаҳрида Тошкент давлат юридик университетининг филиали очиладими?” дея савол берилди. “Университет филиалини очиш айтишга осон, — деди адлия вазири. — Бунинг учун шу соҳада таълим бера оладиган профессор ўқитувчилар, моддий-техник база ва инсон ресурслари етарли бўлиши керак. Айни пайтда Нукус, Наманган, Самарқанд давлат университетларида ҳуқуқшунослик факультетлари очилган. Нисбатан яқин ҳудуд бўлгани учун Қашқадарёдан Самарқандга келиб ўқиш мумкин”. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг онлайн мулоқотидан олинди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО 

Бетон тўсиқ “оғайни”нинг ўзига бўлган ишончига дош беролмади

2020 йилнинг 02 ноябрь куни соат 15:00 ларда 33 ёшли Феруз Н., ўзига тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинани бошқариб, танишлари 33 ёшли Олим М., ва 30 ёшли Жасур П., лар билан бирга Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси Наврўз кўчасида жойлашган ошхонага овқатланиш мақсадида бориб, автомашинани ошхонанинг ҳовлисида қолдириб, ошхонада танишлари билан спиртли ичимлик истеъмол қилишгандан сўнг маст ҳолатдаги таниши Жасур П., унга тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинасининг эшиги қулфланмаганлигидан ва ўт олдириш калити турганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочиб, Оқдарё тумани Болта қишлоғининг ички йўлида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ МАДАНИЯТ 

Контрактдаги талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти эълон қилинди

Ўзбекистонда илк маротаба талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга мўлжалланган www.metsenat.uz лойиҳаси ишга тушгани ҳақида хабар берилди. Бир гуруҳ жамоатчилик фаолларининг ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад юртимиздаги меценатларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжманд ҳамда иқтидорли талабаларнинг тўлов-контрактини тўлашга ёрдам бериш, шунингдек стипендиялар эълон қилишдан иборат. Лойиҳа ишга тушгач, шу куннинг ўзидаёқ илк меценатлар сайтда талабалар учун грантини жойлаштирди. Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда «Меҳрли қўллар» хайрия фонди томонидан тўлов шартнома маблағларини тўлашга муҳтож талабалар учун 400 млн сўмлик таълим гранти дастури эълон қилинди. Бунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМларда (чет…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

1 декабрдан нималар ўзгаради? /// давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;

Адлия вазирлиги Матбуот хизмати 2020 йил 1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида кучга кираётган янги тартиблар ҳақида маълум қилди. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади. Президент фармонига асосан, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан МЖТКнинг тегишли моддаси санкциясида назарда тутилган жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлашни рағбатлантириш тизими жорий этилади. Давлат тиббий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Президент қарорига биноан Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида давлат тиббий суғурта тизимини йўлга…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари яна оширилди/// Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн.сўмлик харажатларини 1,7 трлн. сўми  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан

❗️Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари дастлабки ҳисоб-китоблардан узоқроқ муддат давом этаётганлиги ва бу эса қўшимча харажатларни талаб этилганлиги боис, 13,4 трлн.сўмгача оширилди, деб хабар бермоқда Молия вазирлиги ахборот хизмати. 💵 Жамғарманинг оширилган 3,4 трлн.сўмлик харажатларини 1,7 трлн. сўми  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан, қолган 1,7 трлн.сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан қопланади.

Ko'proq o'qing