ЖАМИЯТ 

Наҳотки?! Ҳайвонлар АҚШдаги сайлов натижаларини башорат қилди (+видео)

АҚШда бўлажак президент сайловлари олдидан “ҳиссиётлар жунбушга келган” бир пайтда экспертлар ким АҚШнинг 46-президенти бўлишини башорат қилишмоқда. Ҳайвонлар ҳам бундан мустасно эмас. Россиянинг Красноярск шаҳридаги ҳайвонот боғида Оқ уйнинг кейинги раҳбарига овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Ҳайвонларга бўлажак АҚШ президентини танлаш имконияти берилди. Бунинг учун йиртқичлар олдига икки номзод – Дональд Трамп (республикачи) ва Жо Байден (демократ) акс этган иккитадан тарвуз келтиришди. Сўнгра уларнинг қайси бирини танлашига қараб, сайлов натижалари борасида башорат қилинди. Албатта, бу ҳазил тариқасида овоз бериш жараёнини олдиндан билишнинг усули. 3 ноябрь куни АҚШда ким президент этиб сайланиши…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Навоийда ЙТҲ оқибатида 2 ойлик чақалоқ ҳалок бўлди

Навоий вилояти Конимех туманида 28 октябрь куни Matiz автомобили иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида машина салонида бўлган икки ойлик чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди. Маълум қилинишича, 28 октябрь куни Конимех туманидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлида Навоий—Зарафшон—Учқудуқ йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Matiz автомобилининг шинаси ёрилиб кетган. Натижада автомобиль йўлдан чиқиб кетган. Автомобиль салонида бўлган ҳайдовчининг икки ойлик фарзанди Зарафшон шаҳар шифохонасига олиб борилган. Бироқ чақалоқ ҳушига келмасдан вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Конимех туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одамлар ўлимига…

Ko'proq o'qing
АНА-ХОЛОС! ЖАМИЯТ 

Қорақалпоғистонга осмондан номаълум темир жисм тушди (ФОТО)

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳри яқинидаги Қипчоқдарё аҳоли пункти яқинига осмондан номаълум жисм тушди, деб хабар қилди Qaraqalpaqstan телеканали. Маълум бўлишича, дастлаб одамлар 3-4та портлаш овозини эшитган, кейин ёрқин чизиқни кўришган. Темир шар ерга катта тезликда келиб тушган ва узоқ вақт давомида ундан иссиқ ҳаво чиқиб турган. Думалоқ темир шаклидаги шарнинг икки томонида узунчоқ чиқиб турган бўлаги бор. Бир томони пачоқланган. Хабарда айтилишига кўра, бунай шарлар 2014 йил Қозоғистон, Перу, Бразилия ва бошқа давлатлар ҳудудларида ҳам тушган. Масалан Перуда тушган шарнинг диаметри 1 метр, оғирлиги 40 кг бўлган.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Ўзавтосаноат» трансформация қилинади – президент фармони

Ўзбекистон президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони билан трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари  рўйхати  тасдиқланди. Рўйхатдан «Навоий кон-металлургия комбинати», «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ҳудудгазтаъминот», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари», «Ўзбекгидроэнерго», «Ўзкимёсаноат», «Ўзбекистон почтаси», «Ўзбектелеком», «Ўздонмаҳсулот», «Ўзавтосаноат», «Тошшаҳартрансхизмат», «Ўзбекистон темир йўллари», Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва бошқа корхоналар ўрин олган. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат активлариини бошқариш агентлиги 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференсияларни хатловдан…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш қанчага тушади? /// 1) ФҲДЁ бўлими томонидан янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома бундан мустасно) герб йиғимининг миқдори – базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% (33 минг 450 сўм) этиб белгиланган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ идоралари ходимлари томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда ортиқча маблағ ундирилаётгани тўғрисида изоҳлар кўпайди. Давлат хизматлари агентлиги ушбу масала юзасидан муносабат билдириб , ФҲДЁда қанча тўлов қилиш кераклиги ҳақида маълумот берди: 1) ФҲДЁ бўлими томонидан янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома бундан мустасно) герб йиғимининг миқдори – базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% (33 минг 450 сўм) этиб белгиланган. 2) шунингдек, ФҲДЁ органлари қуйидаги ихтиёрий пуллик хизмат учун ҳақ ундириши мумкин: а) фуқаролик ҳолатлари далолатномалари бўйича ҳуқуқий тушунтириш бериш ва уларга тегишли ўзгартириш киритиш учун…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

85 йилдан бери тўлиқ таъмирланмаган мактаб қайта қурилди Косон туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактаби 1935 йилдан буён тўлиқ таъмирланмай, хароба ҳолга келиб қолган эди.

85 йилдан бери тўлиқ таъмирланмаган мактаб қайта қурилди Косон туманидаги 23-умумий ўрта таълим мактаби 1935 йилдан буён тўлиқ таъмирланмай, хароба ҳолга келиб қолган эди. Бугунги кунда ушбу мактабда 3 млрд 400 млн сўм маблағ эвазига 3 қаватли янги бино қад ростлади ҳамда фойдаланишга топширилди. Янги бино таркибидан 2 та ўқув-лабаротория хонаси, 6 та фан кабинети, ўқитувчилар хонаси ва 6 та ёрдамчи хоналар ўрин олган бўлиб, ҳозирда 510 нафарга яқин ўқувчилар ўқитилмоқда. Таълим жараёналари эса 52 нафар малакали устоз-педагоглар томонида олиб борилмоқда.

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Хитойда топилган сирли ғор 30 йил ўтиб оммага ошкор қилинди

Хитойлик олимлар олис Чжэцзян провинциясида улкан ғор сирини аниқлашга уринмоқда, деб ёзади «Мир новостей» (2020 йил, 35-сон) ҳафтаномаси. Қадимги одамлар томонидан яратилган сирли ғорнинг катталиги ақлни лол қолдиради. У камида 30 минг квадрат метр майдонни эгаллаган. Олимлар ғор табиий ҳолда ҳосил бўлмагани, ўйиб қазилганини аниқлашди. Деворларда чўкич излари кўриниб турибди. Улар бир-бирига параллел равишда, ақл бовар қилмас аниқликда шифт бўйлаб таралган. 36 та ғордан иборат ерости синоати икки минг йилдан кўпроқ вақт илгари ўйилган, деб тахмин қилинмоқда. Ғор мавжудлиги ҳақида одамлар тасодифан билиб қолишди – маҳаллий фермерлар халқ тубсиз, деб…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ШОУ-БИЗНЕС 

Таниқли актриса Шодия Абдуқодирова нега киноларда кўринмай қолди?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Абдуқодирова (Тўхтаева) оилали бўлгач, бироз ижоддан чекинди. У журналист Наргиза Муродова билан бўлган суҳбатда унинг сабабини қуйидагича изоҳлади. — Болаларимга сарфламаётган вақтимни қизғанаман (кулиб). Масалан, менга таклиф этилган ролни бошқа актриса каминадан яхшироқ ижро этиши мумкин. Чунки ижодда ягона эмасман. Аммо фарзандларим учун бир донаман, бошқа инсон менинг ўрнимни босолмайди. Бола учун энг яхши парвариш бу — эътибор ва меҳр. Агар улар ўз вақтида болага берилса, у руҳий кемтиклик сезмай улғаяди. Бу билан ўта меҳрибон онаман деёлмайман. Бағри совимаслиги учун меҳр бераман, тарбияси издан чиқмаслиги…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Қарши шаҳар ҳокими шаҳар ҳудудида экология ва атроф-муҳит тозалигини таъминлаш учун жамоатчилик гуруҳларини тузишни таклиф қилди Бу ҳақда шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида шаҳарда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар муҳокамасида айтиб ўтди.

– Шаҳримиз тозалиги ва озодалигини сақлаш мени энг кўп қийнаётган масалалардан бири саналади. Шаҳримиз кўчаларини тоза ва озода сақлаш учун ҳар куни ободончилик ишлари олиб борилаяпти. Бироқ эртасига кўчаларни бир айланиб қарасангиз кўча ва ариқлар яна чиқиндига тўлиб туради. Кимдир сув ичиб идишини кўчага улоқтираяпти, биров музқаймоқ еб қоғозини ташламоқда, яна бошқаси сигарет чекиб қутисини кўчага отиб кетаяпти. Шаҳримизни тоза ва озода сақлашни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз кераклигини одамларга тушунтиришимиз керак. Бунинг учун депутатларимиз бизга ёрдам бериб, жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш билан бирга жамоатчилик назоратини ҳам кучайтирса шунда натижага…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

Кун аварияси: UzAuto Motors енгил машиналари ортилган автовоз аварияга учради (ВИДЕО)

Telegram’даги «Эхо Узбекистана» каналида UzAuto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги енгил автомобилларни олиб кетаётган автовоз аварияга учрагани тасвирланган видео пайдо бўлди. Видеодан кўриш мумкинки, Андижон вилоятига тегишли давлат рақамига эга автовоз йўлда ҳаракатланиш вақтида бошқа бир юк машинаси билан йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Автовоз устидаги Nexia ва Cobalt автомобилларига жиддий зарар етган, айримларининг орқа бампери осилиб қолган бўлса, баъзиларининг юкхонаси пачоқланган.   Авария нима сабабдан ва кимнинг айби билан юзага келгани тўғрисида маълумот берилмаган.

Ko'proq o'qing