ДУНЁ 

Имомали Раҳмоннинг бешинчи қасамёди

Бугун Имомали Раҳмон расман Тожикистон президенти вазифасини бажаришга киришди. У пойтахт Душанбедаги “Коҳи Сомон” саройида бўлиб ўтган маросимда бешинчи бор президент ўлароқ қасамёд қабул қилди.
“Мен президент сифатида Конституцияни ва республика қонунларини ҳимоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадрини кафолатлашга, Тожикистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маданий мустақиллигини ҳимоялашга, халққа садоқат билан хизмат қилишга қасам ичаман”, – деди Имомали Раҳмон. У ўз нутқида сайловда овоз берган тожикистонликларга миннатдорчилик билдириб, давлатни бошқариш пайтида ўзгармаганини ва йигирма йил олдинги тамойилларга ҳамон содиқлигини айтди.

Имомали Раҳмоннинг 2006 ва 2013 йиллардаги инаугурация маросимларида бўлгани каби бу сафар ҳам хорижий давлатлар раҳбарлари иштирок этмади. 1999 йилдаги маросимда Россия президенти Владимир Путин қатнашган ва нутқ сўзлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда президент сайлови 11 октябрь куни бўлиб ўтди, унда Имомали Раҳмон 90,92 фоиз овоз тўплади. 

Tegishli xabarlar

Leave a Comment