ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ ҲИДОЯТ САРИ 

Маданий меросга доир қонун ҳужжатларининг Қашқадарё вилоятидаги ижроси муҳокама қилинди

2020 йил 29 окятбрь куни Қашқадарё вилоятида Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳи томонидан “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Мажлисда сенаторлар, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, айни пайтда Қашқадарё вилоятида жами 1468 та моддий маданий мерос объекти…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ 

Имомали Раҳмоннинг бешинчи қасамёди

Бугун Имомали Раҳмон расман Тожикистон президенти вазифасини бажаришга киришди. У пойтахт Душанбедаги “Коҳи Сомон” саройида бўлиб ўтган маросимда бешинчи бор президент ўлароқ қасамёд қабул қилди. “Мен президент сифатида Конституцияни ва республика қонунларини ҳимоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадрини кафолатлашга, Тожикистоннинг сиёсий, иқтисодий ва маданий мустақиллигини ҳимоялашга, халққа садоқат билан хизмат қилишга қасам ичаман”, – деди Имомали Раҳмон. У ўз нутқида сайловда овоз берган тожикистонликларга миннатдорчилик билдириб, давлатни бошқариш пайтида ўзгармаганини ва йигирма йил олдинги тамойилларга ҳамон содиқлигини айтди. Имомали Раҳмоннинг 2006 ва 2013 йиллардаги инаугурация маросимларида бўлгани каби…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ САЛОМАТЛИК 

Ўзбекистонда алкогол истеъмол ёшини янада ошириш таклиф қилинди — янги қонун /// 1. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини фақат 21 ёшда катта бўлган фуқароларга (ҳозир 20) 

Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишда, реклама қилишда қўшимча чековлар киритилиши мумкин. Бу ҳақида Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан таклиф этилган қонун лойиҳақида айтиб ўтилган. Янги қонун лойиҳасида айтилишига кўра, алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотиш тартибига қўйидаги чекловларни киритиш керак: 1. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини фақат 21 ёшда катта бўлган фуқароларга (ҳозир 20) 2. Алкогол (кўпикланадиган ва табиий винодан ташқари) ва тамаки маҳсулотларини реклама қилишнинг ҳар қандай турлари, сотувини рағбатлантириш ва ҳомийлик қилиш тақиқланади 3. Кўпикланадиган ва табиий вино учун реклама телевидениеда маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан соат 07:00 гача намойиш қилиниши…

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ ИҚТИСОДИЁТ 

Депутатлар “Қарши шаҳар марказий деҳқон бозори”да бўлиб, нарх-навони ўрганди Ўрганишлар жараёнида депутатлар бозорда озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ва сифатини кўздан кечирди.

Депутатлар “Қарши шаҳар марказий деҳқон бозори”да бўлиб, нарх-навони ўрганди     Ўрганишлар жараёнида депутатлар бозорда озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ва сифатини кўздан кечирди. Аҳолини узлуксиз озиқ-овқат ҳамда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбиркорлар ҳамда бозор мутасаддилари билан суҳбатлашди. Шунингдек, деҳқон бозорида “Даладан дастурхонгача” дастури доирасида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмарка фаолияти билан яқиндан танишди.

Ko'proq o'qing
ЖАМИЯТ 

ИИВ: Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда турли диний адоватни қўзғатиш ва диндорлар орасида муросасизликни келтириб чиқаришни тарғиб қилувчи маълумотлар тарқалмоқда, дейилади ИИВ расмий маълумотида. Хусусан, жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини «атеист», деб таништириб, у томонидан динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби – Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, мазкур шахс Мингбулоқ туманидан бўлган Шерзод Турдиев эмаслиги аниқланди. Ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида, ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар…

Ko'proq o'qing
ДУНЁ ШОУ-БИЗНЕС 

Брэд Питт яна “ажрашди” (фото) /// 56 ёшли актёр Брэд Питт ва 27 ёшли модель Николь Потуральскининг муносабатлари расман якунига етди, деб хабар бермоқда “Daily Mail”.

56 ёшли актёр Брэд Питт ва 27 ёшли модель Николь Потуральскининг муносабатлари расман якунига етди, деб хабар бермоқда “Daily Mail”. Маълумотларга кўра, жуфтлик бир йилдан ошиқ вақт давомида бирга бўлишган. Таъкидланишича, ажримга масофа сабаб бўлган. Зеро, Питт Америкада, Потуральски эса Германияда яшайди. Бундан ташқари, актёр ҳозирда ҳал қилиши керак бўлган жуда қийин оилавий вазиятга эга.

Ko'proq o'qing