ЖАМИЯТ 

Қашқадарёда ЙПХ ходими эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Ижтимоий тармоқда “Қашқадарё гаиларидан навбатдаги” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур хизмат текшируви хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ махсус отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сержант Ж.Қосимов ўз билдиргисига кўра “эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, келгусида ЙҲХ билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланиши” чораси қўлланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Tegishli xabarlar

Leave a Comment