ДУНЁ ШОУ-БИЗНЕС 

Болливуд! Машҳур актриса мухлиси томонидан пичоқланди (фото)

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида пичоқ билан қуролланган шахс актриса Малви Малхотрага ҳужум қилиб, унга бир неча тан жароҳатларини етказди, деб хабар берди Hindustan Times.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, жабрланувчи ҳужум уюштирган шахс билан салкам бир йилдан буён таниш бўлган. Шу орада мухлис унга турмушга чиқиш таклифини билдирган, бироқ Малхотра рад жавобини берган.

Буни ҳазм қила олмаган йигит актрисани пойлаб юрган, 26 октябрь куни кечаси эса гаплашиб олишни ўтиниб сўраган, аммо Малхотра рози бўлмаган. Юзага келган можаро оқибатида йигит пичоқ билан унга уч маротаба тан жароҳати етказган. Актриса воқеа жойидан шифохонага олиб кетилган. Полиция ҳозирда тергов ишларини олиб бормоқда.

Актриса Малви Малхотра кўп серияли Удаан телевизион лойиҳасида иштирок этган, шунингдек, бир нечта ҳинд фильмларида, жумладан «Милан меҳмонхонаси»да суратга тушган.

Болливуд! Машҳур актриса мухлиси томонидан пичоқланди (фото)

Tegishli xabarlar

Leave a Comment