ЖАМИЯТ 

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш қанчага тушади? /// 1) ФҲДЁ бўлими томонидан янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома бундан мустасно) герб йиғимининг миқдори – базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% (33 минг 450 сўм) этиб белгиланган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ФҲДЁ идоралари ходимлари томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда ортиқча маблағ ундирилаётгани тўғрисида изоҳлар кўпайди.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу масала юзасидан муносабат билдириб , ФҲДЁда қанча тўлов қилиш кераклиги ҳақида маълумот берди:

1) ФҲДЁ бўлими томонидан янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома бундан мустасно) герб йиғимининг миқдори –
базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% (33 минг 450 сўм) этиб белгиланган.

2) шунингдек, ФҲДЁ органлари қуйидаги ихтиёрий пуллик хизмат учун ҳақ ундириши мумкин:

а) фуқаролик ҳолатлари далолатномалари бўйича ҳуқуқий тушунтириш бериш ва уларга тегишли ўзгартириш киритиш учун –
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10% миқдорида (22 минг 300 сўм);

b) аризаларни тўлдиришда ёрдам берганлик учун –
базавий ҳисоблаш миқдорининг 2% миқдорида (4 минг 460 сўм);

c) сайёр тартибда никоҳни тантанали қайд этиш (транспорт харажатларидан ташқари) учун –
базавий ҳисоблаш миқдорининг 100% миқдорида (223 минг сўм) ихтиёрий пуллик хизмат ундирилиши мумкин.

3) туғилганлик ҳақида, никоҳни қайд этганлик, никоҳни бекор қилганлик тўғрисида, ўлим ҳақидаги ёзувлар ўзгартирилганлиги, уларга қўшимчалар киритилганлиги, тузатилганлиги ва қайта тикланганлиги муносабати билан гувоҳномалар берганлик учун –
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10% миқдорида (22 минг 300 сўм) давлат божи ундирилади.

❗️Ушбу давлат божи фақат аввал гувоҳнома олинган бўлсаю, кейинчалик унга ўзгартиришлар киритилганда тўланади. Биринчи марта гувоҳнома олинаётганда давлат божи ундирилмайди.

Агар Сиз ФҲДЁ идораларида белгиланган тўловлардан ортиқча маблағ талаб қилиниши ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 телефони орқали дарҳол хабар беринг.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment