ДУНЁ ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ СПОРТ 

ЖЧ-2022. Европада қачон қуръа ташлаш маросими ўтказилиши маълум бўлди

УЕФА 2022 йили бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросимини шу йилнинг 7 декабрь куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтишини эълон қилди. Бу ҳафда ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.

Қуръа ташлаш маросимида 55 та терма жамоа иштирок этади.

Жамоалар 10 та гуруҳга бўлинади: 5 та гуруҳ 6 жамоадан, яна 5 гуруҳ эса 5 жамоадан.

Гуруҳ босқичи ғолиблари Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧга тўғридан-тўғри йўл олади. Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган терма жамоалар ва Миллатлар Лигасининг иккита терма жамоаси ўзаро саралаш ўйинида баҳс олиб боради.

Африка, Осиё ва Жанубий Америка терма жамоалари ЖЧ саралаш ўйинларини бошлаб юборишган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment