ЖАМИЯТ СПОРТ 

Шомуродов А Серия тарихида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик илк футболчи

Шомуродов А Серия тарихида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик илк футболчи

 
Италия А Серияси 4-тури доирасидаги сўнгги ўйин «Верона» ва «Женоа» ўртасида кечди.
Қувонарлиси, ушбу ўйинда генуяликлар сафида ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов ўз дебютини ўтказди. У А Серия тарихида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик илк футболчи бўлди.
Янги жамоаси сафидаги биринчи ўйинда 63-дақиқагача ҳаракат қилган Элдор майдонда анча ишончли тўп сурди.
Якунда «Женоа» жорий йилги чемпионат доирасида сафарда илк очкосини қўлга киритди – 0:0.
photo_2020-10-20_05-53-21.jpg
photo_2020-10-20_05-53-19.jpg
Ушбу дурангдан кейин «Женоа» 3 ўйинда 4 очко тўплаб, А Серия турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилган бўлса, «Верона» 7 очко билан 7-ўринга чиқди.
Италия А Серияси. 4-тур.
Верона – Женоа 0:0
 
Верона – Сильвестри, Чеккерини, Ловато, Алан Эмперор (Димарко, 67), Фараони, Тамез (Сальседо, 81), Лазович, Илич, Роналду Виейра, Колли (Дзакканьи, 81), Фавилли (Калинич, 60).
Женоа – Перин, Чиборра, Масьелло, Бани (Гольданига, 69), Гильоне, Бадель (Бехрами, 79), Ровелла (Эбонг, 79), Радованович, Сапата, Элдор Шомуродов (Скамакка, 63), Пандев (Парижини, 79).
Огоҳлантиришлар: Бадель (11), Пандев (42), Тамез (53), Гильоне (54), Гольданига (85).

Tegishli xabarlar

Leave a Comment