ЖАМИЯТ СПОРТ 

Маҳмуд Муродовнинг рақиби ўзгарди

Маҳмуд Муродовнинг рақиби ўзгарди

UFC билан шартнома имзолаган илк ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги олдидан рақиби ўзгарди.

Унинг учинчи жанги польшалик Кшиштоф Йоткога қарши бўлиб ўтиши керак эди, аммо у олган жароҳати туфайли бўлажак жангда иштирок эта олмайди.

“Афсуски, Кшиштоф Йотко жароҳат олди, шунинг учун янги шартнома имзолашимга тўғри келди. Мусобақа ўтказиладиган жой ва сана ўзгармаган! 31 октябрь Лас-Вегас”, – дея ёзган спортчи «Instagram»даги саҳифасида.

Муродов эндиликда америкалик Кевин Ҳолландга қарши октагонга кўтарилади.

Ҳолланд 2015 йилдан бери ММАда ўз жангларини ўтказиб келмоқда. Ҳисобида 19 ғалаба ва 5 мағлубият бор.

Маҳмуд Муродов UFC’да ҳозиргача иккита жанг ўтказган. Ҳар икки жангда унинг қўли баланд келган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment