ДУНЁ ТЕХНОЛОГИЯ 

Хакерлари Россияга ҳужум уюштирди. Мақсад нима?

Шимолий Корея хакерлари Россия Федерациясининг ҳарбий ва саноат ташкилотларига қарши бир нечта ҳужумларни уюштиришди, деб ёзади Коммерсант киберхавфсизлик бўйича мутахассисларга асосланиб.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳужумлар ортида Шимолий Кореянинг Kimsuky хакерлар гуруҳи турган. Ҳужум 2020 йил баҳорида содир бўлган, аммо айбдорлар ҳақидаги маълумотлар бугун маълум бўлди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, хакерлар аэрокосмик компаниялар фаолияти тўғрисида махфий маълумотларни олишга интилишган. Бунинг учун улар зарарли почта хабарлари, шу жумладан ижтимоий тармоқлардан фойдаланганлар.

Газетанинг ёзишича, ҳужумга учраган компаниялар орасида «Ростеc» ҳам бор. Aхборот хавфсизлиги билан шуғулланадиган «Ростеc»нинг шўба корхонаси бўлган РТ-Информ ушбу маълумотни рад этмади ёки тасдиқламади.

Kimsuky хакерлар гуруҳи кибержосуслик билан шуғулланади. Илгари у Жанубий Кореядаги объектларга ҳужумлар уюштирган, аммо кейинчалик Россия Федерацияси, Украина, Словакия ва Туркиядаги ҳарбий корхоналарни эгаллаган.

Tegishli xabarlar

Leave a Comment